Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Битта оммавий қабулда юзлаб мурожаатчининг муаммоси ҳал этилди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг “Яшнобод” маҳалласида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабулда ҳам йўллар таъмири, электр таъминоти, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва бандлик, кредит ажратиш, ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам ажратиш билан боғлиқ қатор иқтисодий-ижтимоий масалаларга ечим топилди.

Айтайлик, Яккабоғнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи Лазиз Диёров ҳудуддаги 3 км. йўлни таъмирлаш масаласида амалий ёрдам сўрагач, бу масала шу ернинг ўзида муҳокама қилинди, жойига чиқиб ўрганилди. Натижада зарур куч-воситалар жалб қилиниб, масалани ҳал қилишга киришилди. Айни пайтда “Наврўз” маҳалласининг 3 км. кўчаларига қум-шағал ётқизилмоқда.

Яккабоғ марказидан 15 км. олисдаги “Уйғур” қишлоғи аҳолиси мурожаатлари асосида эса қишлоққа янги трансформатор ўрнатилиб, эскирган симёғочларни бетон таянчларга алмаштириш ишларига киришилди.

Яккабоғлик 76 ёшли Исмоил Авлақулов эса масъуллардан “Уламжи” маҳалласидаги 4 мингдан ортиқ аҳолини ўйлантираётган учта масалага ечим сўради ва уларнинг барига шу ечим топилди. Отахон мурожаатидан сўнг қишлоққа қўшимча трансформатор ва бетон таянчлар ўрнатиш, 2 км. ички йўлни таъмирлаш бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланди.

Яккабоғлик Болтахон Махсумов мурожаати асосида эса “Бунёдкор” маҳалласи Насаф кўчасининг 1,2 км. йўли таъмирланадиган, ҳудуддаги бўш турган бинони маҳалла фуқаролар йиғини балансига ўтказиш масаласи эса ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Маҳмуд Мейлиев мурожаатидан сўнг эса туман марказидан 17 км. олисдаги Алакўйлак қишлоғидаги йўл, ичимлик суви ва тиббий хизмат билан боғлиқ учта масалага шу ерда ечим топилди. Бу мурожаат асосида Алакўйлакнинг тупроқ йўллари тошланадиган, носоз ичимлик суви тармоғи, артезиан қудуғи ва ҳовуз таъмирлаб бериладиган бўлди. Қишлоққа янги тиббиёт пункти қуриб бериш масаласи бўйича ҳам аниқ муддатли вазифалар белгиланди.

Яккабоғ марказидан 45 км. олисдаги тоғли “Калтақул” қишлоғидан келган Сайқал Мирзаев ва Юсуф Неъматов мурожаатлари асосида қишлоқдаги 78-умумтаълим мактаби учун спорт зали ва қўшимча бино қуриш, мактабни жиҳозлаш масалалари 2023 йилги дастурга киритиладиган бўлди.

Очиқ-жонли мулоқотлар натижасида 13 нафар ишсиз мурожаатчи доимий иш билан таъминланди, “Аёллар дафтари”даги 10 нафар хотин-қизга уйда ишлаб даромад топиши учун пишириқ пишириш печлари ва тикув машиналари олиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар фарзандларидан 34 нафарининг олий таълим олиши, 15 нафарининг сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўташи, 8 нафарининг ҳайдовчилик курсларида ўқиши учун шартнома пуллари тўлаб берилиши белгиланди.  

Худди шундай мурожаатлар асосида оғир шароитдаги 21 нафар эҳтиёжманд инсонга даволаниши учун бепул йўлланмалар, яна шунча мурожаатчига моддий ёрдам ажратилди.  

Мулоқотлар натижасида яккабоғлик боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёки ногиронлиги бор инсонлардан 17 нафарининг уй-жойини таъмирлаш, хонадонини обод қилиши учун маблағ ажратишга қарор қилинди.  

“Эски Яккабоғ” маҳалласида яшовчи Дилрабо Жўраеванинг эса  ҳовлисидан артезиан қудуғи қазилиб, томорқасига сув чиқариб берилиши  белгиланди. Бу билан аёлнинг томорқаси ҳам қўшимча даромад манбаига айланади.  

“Беш ўғил” маҳалласида яшовчи Бибисора Содиқовага эса мурожаатидан сўнг боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланадиган бўлди.

Президент Халқ қабулхонаси Яккабоғнинг “Яшнобод” маҳалласида ташкил қилган навбатдаги очиқ, жонли ва самимий мулоқот майдонида 200 дан ортиқ мурожаатчиларнинг 219 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 139 таси ёки 63,4 фоизи жойида ҳал қилинди, қўшимча ўрганиш, муддат ва катта маблағ талаб қиладиган 80 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

12.11.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы