Зафаробод тумани “Ёрқин” шаҳар фуқаролар йиғинида Жиззах вилояти прокурори сайёр қабул ўтказди.
Фуқаролар билан учрашиш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, имкон қадар жойида бартараф этиш – бугунги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг зиммасидаги масъулиятдир.
Бугунги раҳбар ишни – Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган маҳаллабай тизими асосида амалга ошириши талаб этилмоқда. Аҳоли билан мулоқотларнинг доимийлигини таъминлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жиззах вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси И.Эргашходжаев ўтказган сайёр қабулда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, вилоят, туман мутасадди ташкилотлар раҳбар ва вакиллари, мазкур ШФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ШФЙга бириктирилган туман ҳокими ёрдамчиси ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда фуқароларнинг 60 га яқин мурожаати тингланди.
Мурожаатлар – асосан, банк кредит маблағларидаги кечикиш, иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигида иссиқхона ташкил этиш учун субсидия маблағлари ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа шу каби ижтимоий масалаларида бўлди.
Зафарободликлар томонидан сайёр қабулда кўтарилган мурожаатларнинг 56 таси жойида ҳал этилди, кўтарилган 3 та муаммони ижобий ҳал этишга шу жойнинг ўзида мутасаддилар жўнатилиб, ижроси назоратга олинди. Ўрганиш вақт ва ижроси муддат талаб қилган муаммолар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ва ижроси шахсан вилоят прокуратураси назоратида бўлиши таъкидланди.
Қабул ниҳоясида касб-ҳунар ўргатиш ўқув марказлари қисқа курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар, оиласида ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, эҳтиёжманд оилаларга маиший техника жиҳозлари ҳамда “Аёллар дафтари”га кирувчи ишсиз хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машиналари топширилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |