Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятидаги оммавий қабуллари Косон туманидаги Навбаҳор маҳалласида бўлиб ўтди.
Унда Президент Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, ўндан зиёд вазирликлар, қўмита ва республика ташкилотлари, вилоят секторлари масъуллари асосан Қарши шаҳри, Косон, Муборак ва Кўкдала туманларидан келган мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.Унда тадбиркорлик йўналишидаги қатор масалалар ҳам жойида ҳал қилинди.
Жумладан, косонлик тадбиркор Алишер Омонов ташкил қилган чорвачилик мажмуасида минг бош қўй-эчки, 200 бош қорамол парваришланиб, аҳолига арзон ва сифатли гўшт-сут етказиб берилмоқда. Фаолиятини янада кенгайтиришни ният қилган тадбиркорга Марказий банк масъулларига мурожаатидан сўнг 1 миллиард сўм кредит ажратишга қарор қилинди.
Мубораклик тадбиркор Ғайрат Алиқулов корхонаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида 60 минг доллар кредит олишда муаммоларга дуч келган эди. Мурожаатдан сўнг бу масала ҳам ўрганилиб, тадбиркорга қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, Косон тумани Нартичуқур маҳалласида яшовчи Ғайрат Бўриевнинг 1994 йилдан буён тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган биносини кимдир сохта ҳужжатлар билан расмийлаштиб, сотиб юборишга уринаётганига оид шикоятини Бош прокуратура масъуллари ўз назоратига олди. Ушбу масала қонуний-батафсил ўрганилиб, адолатли ҳал қилинадиган бўлди.
Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари эса мубораклик ёш тадбиркор Сардор Эгамбердиевнинг тумандаги Хитой қишлоғидан ўтувчи трасса бўйида автобекат қуриб, хизмат кўрсатишни ташкил этишга оид лойиҳасини жойига чиқиб ўрганиб, қонуний ёрдам кўрсатадиган бўлди.
Косонлик ташаббускор тикувчи Фарида Соҳибовага эса туманнинг Эсабой кишлоғидаги тикувчилик корхонасида хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлаши учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 10 та тикув машинаси олиб берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |