Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Хонқа туманидаги фаолияти инсон қадрини улуғлашдек эзгу ғоялар ижобати билан уйғун кечди.
«Оққўрғон тажрибаси» асосида Хонқанинг 44 та маҳалласида уйма-уй, хонадонма-хонадон ташкил қилинган сайёр қабуллар эса халқ билан мулоқот тизимини янги босқичга олиб чиқишда яна бир муҳим платформа бўлди.
Хонқада кооперация асосидаги бир қатор янги лойиҳаларни амалга оширишга киришилди. Айтайлик, «Ораста биосервис» МЧЖ раҳбари 55 ёшли Замира Зарипова биомаҳсулотлар етиштиришда 30 йиллик тажрибага эга. Бу аёл 4 йилдан бери «Эҳтиром» маҳалласидаги уйида «Олтинкўз», бракон, трихограмма, цитотрога каби биомаҳсулотлар етиштириб, 5 та фермер хўжалигига етказиб беряпти. Бир мавсумда 40 миллион сўмгача соф фойда топаётган аёл маҳалладошларидан беш нафарини доимий, ўнга яқинини эса мавсумий иш билан таъминлаган.
Республика ишчи гуруҳи бу корхона фаолиятини ўргангач, Замира Зарипова раҳбарлигида кооперация асосида биомаҳсулотлар етиштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, кооперацияга 30 нафар хонқалик ишсиз хотин-қиз бириктирилиб, 15 та фермер хўжалиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бунинг учун туманнинг бошқа бир ҳудудидаги бўш бинодан учта хона ажратилди. Ҳадемай бу хоналар табиий газ, электр энергияси, сув тармоқларига уланади. Кооперацияга дастмоя учун 90 миллион сўм субсидия ажратилади. Бу маблағга зарур жиҳозлар, хомашё харид қилиниб, иш бошланади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 та фермер хўжалигининг минг гектар ғалла ва пахта майдонлари учун 2 миллион донадан «Олтинкўз» ва бракон, 10 килограмм трихограмма тайёрлаб берилса ҳам, 799 миллион сўмдан зиёд фойда олинади. Бу эса кооперациянинг ҳар бир аъзосига ўртача 4 миллион сўм атрофида ойлик маош тўлаш имконини беради. Яъни ишлаб чиқариш учун бино, имконият, дастмоя бор, тайёр маҳсулотни сотиб олувчи бор. Фақат куч-ғайрат ва илм билан ишлаш керак, холос. Бу орада иссиқхоналар учун янги биомаҳсулотлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилиши билан эса кооперацияни фақат ғалла-пахта мавсуми учун эмас, йил бўйи ишлатишга эришилади.
Шу билан бирга, ўрганишлар натижасида ишсизлиги аниқланган 125 нафар мурожаатчига субсидия асосида тикув машиналари, пишириқ пишириш печлари ажратилгани уларнинг уйида ишлаб даромад топиши учун яна бир қўшимча имконият бўлди.
«Ватанпарвар» маҳалласида яшовчи 48 ёшли Наргиза Раҳимова 20 йилдан бери, 33 яшар қўшниси Гулшод Қурбонова эса 10 йилдан бери эски тикув машинасида ишлаб келарди. Наргиза кўрпа-тўшак, ёстиқлар, бешик анжомлари тайёрласа, Гулшод асосан хотин-қизлар учун кўйлак ва камзуллар тикиб беради. Эски тикув машинаси анчадан бери яхши ишламаслиги боис буюртмалар камайиб кетганидан сал ўйланиб юрган икки аёлга ҳам субсидияга янги тикув машинаси берилгани уларга чиндан Янги йил байрами совғаси бўлди.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали 106 та лойиҳага 3,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратишга қарор қилинган бўлса, шундан 38 нафар мурожаатчига 1,3 миллиард сўм кредит берилиши таъминланди.
Йўллар таъмири, электр энергияси, ичимлик суви, суюлтирилган газ ва кўмир таъминоти каби аҳолининг энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ қатор масалаларга ҳам жойида ечим топилди. Хусусан, "Мустақиллик", "Дўрмон", "Зинахос", "Олчин" каби маҳаллалардаги 21 км. тупроқ кўчалар тош йўлга айлантирилиши билан аҳолининг узоғи яқин, йўли равон бўлди.
Таянч, Мангулик, Мустақиллик, Истиқлол, Тома сингари қишлоқ-маҳаллаларда 8 та янги трансформатор ўрнатилиб, 220 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, қарийб 20 км. янги тармоқ тортилди. Натижада 900 та хонадон, уларда яшаётган инсонлар қалби ҳам янада чароғонлашди. Бу жараёнда яна бир янгилик – «темир дафтар»га киритилган 37 та оила хонадонлари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан сув иситиш қурилмасию қуёш панеллари билан таъминланди.
Аҳоли талабидан келиб чиқиб, қарийб 10,5 минг дона суюлтирилган газ баллони алмаштирилган бўлса, 2 минг 215 тонна кўмир олиб келиниб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди. Ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ қатор масалалар ҳам жойида ҳал қилинди. Айтайлик, «Гулғунча» маҳалласи "Урганч" кўчасидаги 20 дан зиёд хонадонда яшовчиларда сув таъминотидаги авария ҳолатларидан зада бўлиб кетган. Айни шу масалада мазкур ҳудуддан ариза-шикоят ҳам кўп эди. Ўрганишлар асносида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ҳисобидан «Гулғунча»нинг "Урганч" кўчасида 1970 йилларда ўрнатилган ва табиийки, бугун буткул эскириб кетган сув тармоғини янгилаб бериш ишларига киришилди.
Давлатимиз раҳбарининг «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона йўлидир» ғояси таълим тизими ходимлари билан мулоқотларнинг ҳам бош мавзуси бўлди. Айни шу мулоқотлар натижасида Хонқадаги 30 та мактабга жами 900 миллион сўмлик электрон доскалар ва компьютер жамламалари топширилиши билан энди туманнинг барча 52 та мактаби тўлиқ шундай замонавий таълим жиҳозларига эга бўлди.
Тиббий кўриклар натижасида хасталик аниқланган 146 нафар бемор вилоят ва туман шифохоналарига ётқизилган бўлса, ногиронлиги бор 63 нафар инсон аравачалар ва реабилитация воситалари билан таъминланди. Оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар уй-жойларини таъмирлаш, аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд. сўм ажратилди. Боқувчисини йўқотган, оғир шароитдаги 73 нафар аёлнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Хонқа туманидаги фаолияти ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: аҳолини ўйлантираётган аксарият масалани қуйи бўғинда ҳал қилса бўлади, фақат бунинг учун ички имкониятларни излаб топиш, барча тизимдаги куч ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш лозим. Хонқанинг 44 маҳалласида «Оққўрғон тажрибаси» асосидаги ўрганишлар давомида аниқланган 6 минг 260 дан зиёд масаланинг 4,5 мингдан ортиғи жойида ҳал қилинган бўлса, қолган муаммолар бўйича «йўл харитаси», туман, сектор ва маҳалла даражасидаги ҳар бир раҳбар, ҳар бир масъулнинг ҳар ҳафталик иш режаси ишлаб чиқилиб, назоратга олинди. Бу борадаги вазифалар натижадорлиги эса улар фаолиятига баҳо беришда асосий мезон бўлади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |