Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Сирдарё вилояти Сардоба туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилмоқда.
Туман ҳокимлигида республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда бугунги кунга қадар вилоят ва туман раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор кесимида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган маҳаллалардаги муаммоларни хонадонма-хонадон юриб ўрганиш ва уларни жойида ҳал қилишга қаратилган ишлар таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар уйма-уй юриш орқали тумандаги мавжуд 9 938 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Хатлов жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Халқобод маҳалласидаги 860 метр ички йўллар ҳамда Зомин маҳалласи Келажак кўчасининг 650 метр қисми шағаллаштирилди. Бирлик маҳалласи Истиқлол кўчасида янги трансформатор ўрнатилди.
Зомин маҳалласи ҳудудида носоз ҳолатдаги ичимлик сув қувурлари таъмирланди. Қуйитош маҳалласидаги 6-сонли умумтаълим мактаби, 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида сув қувурлари ётқизилди. Халқобод маҳалласида жойлашган 8 та кўп қаватли уйнинг пиёдалар йўлагига тош-шағал аралашмаси тўкилиб, аҳолининг қулай ҳаракатланиши учун шароит яратилди.
Файзлиобод маҳалласи Саноат кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, тўпланиб қолган 70 тоннадан зиёд, Зомин маҳалласи Бойчечак, Бобур, Семурғ, Меҳмоннавоз, А.Темур кўчаларида 5 тоннага яқин чиқинди олиб чиқиб кетилди.
Шунингдек, 5 та – Бирлик, Зомин, Отаюрт, Равот ва Янгиқишлоқ маҳаллаларида аҳолини суюлтирилган газ баллони билан узлуксиз таъминлаш оралиғи 40-45 кундан 30 кунга туширилди. Туман бўйича аҳолига қўшимча 66 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди.
Янгиқишлоқ ва Равот маҳалласидаги уй-жойи таъмирга муҳтож, оғир шароитда яшаётган 4 оиланинг хонадони тўлиқ таъмирлаб берилди.
Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 185 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 23 нафари шифохоналарга ётқизилди, 27 нафарига бепул дори-дармон тарқатилди, 135 нафарига амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.
Банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда қарийб 30 га яқин иш берувчилар 2 500 та иш ўрни билан иштирок этди. Якунда 128 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Семинар давомида аҳоли билан мулоқотнинг ушбу янги тизими асосида ишчи гуруҳ аъзоларига ўзлари бириктирилган ҳудудда ишларни сифатли ташкил қилиш, зарур бўладиган маблағлар манбасини аниқлаш ва шу асосда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |