Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Арнасой тумани бўлди. «Оққўрғон тажрибаси» асосида гуруҳ вакиллари аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида «хонадонбай» ўрганиш ва имкон қадар жойида ҳал этиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиряпти.
Ўн саккизта вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар ва тезкор штаблар тузилиб, туманнинг 13 та маҳалласидаги барча — 6 830 та хонадон шароити билан танишиб чиқилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман аҳолиси талабидан келиб чиқиб, 59,4 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказилди, 920 дан ортиқ хонадонлар газ билан бир меъёрда таъминланишига эришилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 58 та темир бетон устунлар ўрнатилди, 1,3 км. тармоқ қайта тортилди. «Чўлқувар» маҳалласида 3,5 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди. «Бўстон» маҳалласида аҳоли томорқаларини суғориш учун 1,5 км. ички ирригация тизими янгидан қурилди.
Уйма-уй юриш натижасида 12 та маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 514 нафар эҳтиёжманд фуқаро бепул дори-дармон, 12 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди.
Аҳолини тадбиркорликка йўналтириш масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътиборида бўлди. 43 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 5 нафар ишсиз фуқаро доимий ишга, 37 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштирилди. Жамоат ишлари жамғармасидан 39,3 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.
Туман аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 121 нафар фуқарога 337 млн. сўм субсидия маблағларига 3 турдаги асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Шунингдек, 165 нафар фуқарога 1 млрд. сўм субсидия асосида асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари билан таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари тавсияси берилди.
Тижорат банклари томонидан 225 та тадбиркорлик субъекти ва аҳоли вакилларига 4,3 млрд. сўм кредит, жумладан, 191 нафар фуқарога 3,1 млрд. сўм микро-қарз, таълим кредити, истеъмол ва ипотека кредитлари ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 106 нафар хотин-қизга 404,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 34 нафарига уй-жой таъмири учун қурилиш моллари (174,7 млн. сўм), 20 нафарига реабилитация воситалари (28 млн. сўм) етказиб берилди, 4 нафарига жарроҳлик операцияси учун 58 млн. сўм ажратилди.
«Ёшлар дафтари» рўйхатидаги 77 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 129,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Жумладан, олий таълимда ўқиётган 20 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига контракт тўловлари (37,4 млн. сўм), 32 нафар оила фарзандларига моддий ёрдам (31,4 млн. сўм), 18 нафар ёшларга даволаниш учун маблағ (24,3 млн. сўм) ажратилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |