Жиззах вилоятининг Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар – “Оққўрғон тажрибаси” асосида амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 9 январидан буён Жиззах вилоятининг Арнасой туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғи асосида Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари, шунингдек, коммунал, банк, автомобиль йўллари каби 13 та соҳа ва тизим масъулларидан таркиб топган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
Ўрганишлар жараёнида Арнасой туманида республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларининг мутахассислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни зудлик билан жойида ҳал этиш мақсадида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ички ишлар органлари секторида жойлашган Мирзо Бобур, Ғафур Ғулом номли, “Ғолиблар” ва “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 минг 610 та хонадоннинг барчасига уйма-уй кириб чиқилди. Ушбу ўрганиш натижаларига кўра, 24 та турар жойга газ баллони етказиб берилди, 3 нафар фуқарога кредит ажратилди, 3 киши ишга жойлаштирилди, 23 кишига ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий соҳа объектларидан туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби объектида қиш мавсумига тайёргарлик даражаси кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида “Ҳудудгаз” АЖнинг Жиззах вилоят филиали ва туман бўлимлари ходимлари томонидан Арнасой тумани Ғафур Ғулом МФЙ худудидаги аҳоли хонадонларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида газ тақсимлаш шохобчалари кўрикдан ўтказилмоқда.
Тумандаги “Дўстлик” МФЙда аҳоли муаммолари ва ижтимоий соҳа объектларидан бўш турган бинолар ҳамда 4-сонли умумтаълим мактабида иссиқлик тизими ҳолати ўрганилиб, кўмир захираси кўздан кечирилди.
Ушбу ҳудуддаги бир неча йиллардан буён таъмирталаб ҳолатга келиб қолган бўш турган бино қайта реконструкция қилиниб, 4-сонли умумтаълим мактабига берилиши ҳамда ҳозирги мактаб биноси эса мактабгача таълим ташкилотига топширилиши қайд этилди.
Аҳоли суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Бўстон” ва “Зарафшон” МФЙда истиқомат қилувчи 220 хонадонга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғафур Ғулом номли маҳаллада яшовчи Роҳатой Ёрқуловага ун ва бошқа 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширди. Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу аёлнинг мурожаати асосида ўтган йили унинг турар жойи томи 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан янгилаб берилган эди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари тумандаги “Гулбаҳор” маҳалласида бўлиб, бу ерда яшовчи, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи бўйича киритилган Х.Махатовага уй-жойини таъмирлаш учун барча зарур материаллар тўлалигича ажратиб берилди. Фуқаронинг яшаш шароити айни кунда иссиқ ва яхши. Об-ҳаво нормаллашгач таъмирлаш ишлари давом эттирилади.
Арнасой туманида “Оққўрғон тажрибаси” асосида аҳоли муаммоларини ўрганишда уйма-уй юриш билан бир қаторда, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳам атрофлича ўрганилмоқда. Жумладан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари туманнинг “Гулбаҳор” ва “Дўстлик” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, ҳудуднинг мавжуд муаммоларини ўрганмоқда.
Хусусан, “Дўстлик” МФЙда яшовчи Н.Исроилова “Аёллар дафтари”нинг 3-тоифасида туриб субсидия асосида ўзи ва оиласини иқтисодий жиҳатдан тиклаб олган. У тикувчилик асосида ўзбек миллий чопонлари тикиб даромад топмоқда. Қўмита вакиллари ушбу фуқаронинг хонадонида бўлиб, фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Арнасойда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Акилов раҳбарлигида Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова ҳамроҳлигида туман аҳолиси билан мулоқот қилиниб, уларнинг соғлиги ва тиббиётга оид мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда.
Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими доирасидаги ўрганишлар давом этимоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |