Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Чилонзор туманлари Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзилларига айланди
Тошкентда 19 январь куни ўз ишини бошалаган мазкур гуруҳ ўтган давр мобайнида аҳолининг юзлаб муаммоларини бартараф этишга улгурди.
Жумладан, 17 та вазирлик ва идора раҳбарларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Юнусобод тумани аҳолисидан келиб тушган 2 210 та муаммодан 2 112 таси, яъни 96 % шу кунгача ҳал этилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Тумандаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида 8 та мобиль бригадалар ташкил этилган. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги трансформатор ўрнатилди, 21 та трансформатор таъмирланди, 7,3 км электр тармоғи тортилди натижада 174 та кўп қаватли уйлар ва 5127 та якка тартибдаги аҳоли хонадонларининг энергия таъминоти яхшиланди.
Табиий газ таъминотини ошириш бўйича 19 та газ тақсимлагич таъмирланди, 13 340 та аҳоли хонадонларининг газ босими оширилди.
Иситиш тизимини яхшилаш бўйича 0,3 км. иссиқ сув қувури таъмирланди, 67 та кўп қаватли уй ва 974 та аҳоли хонадонларида иситиш тизими тикланди.
Туманнинг 7 та мактабга Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 686 млн. сўмлик компьютер жамланмалари топширилди.
Чилонзор туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Республика ишчи гуруҳи Штабига жами 2 203 та масалада мурожаат келиб тушган бўлиб, 1 905 таси, яъни 86 % жойида ҳал этилди. Мурожаатларнинг 1 653 таси электр энергия, 409 таси газ таъминоти, 93 таси иссиқлик таъминоти ва 48 таси бошқа масалаларда.
Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 19 та трансформатор янгисига алмаштирилиб, 15,7 км тармоқ тортилди, 5,9 км паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди. 13 та маҳаллада 9 та кўп қаватли, 2 та хонадоннинг, 1 та ташкилотнинг ичимлик суви таъминотида мавжуд муаммолар ҳал этилди.
378 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари, 195 дона газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |