Президент топшириғига асосан аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Наманган вилояти Поп туманида жойлашган “Zamin Green” гидропоника иссиқхонаси фаолияти билан танишилди.
Корхонада 30 нафар доимий ва 100 нафар мавсумий иш ўринлари яратилган бўлиб, йиллик 3,5 тонна помидор маҳсулоти етиштирилади. Унинг бир қисми маҳаллий бозорга, ортгани чет элга экспорт қилинади.
Ишчи гуруҳ корхонанинг етиштирилаётган маҳсулотни арзонлаштириш мақсадида қуёш энергияси ҳамда ёқилғининг альтернатив турларига ўтиш режалари билан танишди.
Аҳоли учун муносиб инфратузилма, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, болалар майдончалари қурилиш ишларини баҳолаш жараёнида туманнинг Уйғурсой шаҳарчасидаги ободонлаштириш ишлари ҳамда янгидан барпо этилган “Маънавият ва маърифат маркази” фаолияти ўрганилди.
Марказда маҳаллий аҳоли учун 800 турдаги 2 мингдан зиёд китоб жамланган кутубхона, робототехника, IT-технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун синфхоналар ташкил этилган. Шунингдек, мактаб ва болалар боғчаси капитал таъмирланиб, болалар спорт майдончалари қурилган.
Ички ишлар вазирлиги номидан кутубхона учун 20 миллион сўмлик китоблар жамланмаси совға қилинадиган бўлди.
Ички ишлар вазири маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси борасида Уйғурсой шаҳарчасида шакллантирилган бешликнинг ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ Поп тумани ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.
Туман маҳаллаларида жиноятчиликнинг аҳволи, оила-турмуш доирасида ҳамда ёшлар, аёллар томонидан ва ишсизлик оқибатида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида профилактик ишларнинг самарадорлиги ўрганилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда соҳа раҳбарларининг иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |