Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасида Бухоро шаҳрида ўрганишлар олиб борди.
Дастлаб Бухоро шаҳар 3-сектор ҳудудида жойлашган “Жўбор” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Жараёнда, бошқарма бошлиғи аҳоли муаммоларига ечим топиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириб, жиноятларни олдини олиш борасида маҳалла масъулларига ўз тавсияларини ҳам берди.
“Жўбор” маҳалла фуқаролар йиғини Султон Жўра кўчасида яшовчи “Темир дафтар” рўйхатида киритилган, Раъно Козимова хонадонида бўлган бошқарма бошлиғи масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида уни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.
Бухоро шаҳрининг А.Мушфиқий кўчасида яшовчи “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган Маъмура Кенжаеванинг Ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан бўлган учрашуви ҳам самарали бўлди. Кўпдан бери “Гўзаллик салони” очиб тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида бўлган бу ёшнинг орзуси шу ернинг ўзида ушалди. У “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларга тақдим этиладиган имтиёз сабаб ўз тадбиркорлигини бошлайдиган бўлди.
–Муаммоларим ўзининг ечимини топди, –дейди Маъмура Кенжаева. – Бу муаммо мени кўпдан бери қийнаб келаётган эди. Бошқарма бошлиғи ташабуси билан тақдим этиладиган имтиёз сабаб ўз тадбиркорлигимни бошлайман.
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бошчилигидаги масъуллар 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Миржамол Миралимовнинг “маҳаллабай” ўрганишлари давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |