Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Иштихондаги ишлар вилоятга намуна бўлди

Жорий йилнинг февраль ойида хонадонбай ўрганиш асосида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизимини йўлга қўйиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида қўлланилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан туман аҳолиси орасида ўтказилган сўровномада фуқароларнинг 44,5 фоизи ички йўлларнинг ҳолати ёмонлиги, 37 фоизи газ, 22 фоизи ичимлик суви, 17 фоизи электр энергияси таъминотидаги камчиликларни, 20 фоизи транспорт хизмати ва 16 фоизи соғлиқни сақлаш тизимидан қониқмаслигини маълум қилди.  

Тумандаги 62 та маҳаллада 44 минг 393 та хонадон, 443 та ижтимоий ва бошқа объектлар ўрганилди. Натижада 10338 та муаммоли масала аниқланиб, 7462 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалаларга ҳам республика ишчи гуруҳи бошчилигида мутасадди ташкилотлар томонидан ечим топилмоқда.

Жумладан, қисқа вақт ичида тумандаги 91,7 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 2 километр йўлга асфальт ётқизилди. 5 та газ тақсимлаш пункти жорий таъмирланди, 64 мингдан ортиқ газ баллон алмаштирилди, эҳтиёжманд оилаларга 400 га яқин янги газ баллон етказиб берилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 32 таси таъмирланди, 474 дона бетон устунлар қўйилди ва 13,2 километр янги электр кабели тортилди.  

Шунингдек, иккита сув узатиш станцияси таъмирланди, 15 километрдан ортиқ сув тармоғи қурилди.

Мазкур жараёнда ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун 258 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 249 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди, 218 нафари ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. 90 нафар ишсизларга 623 миллион сўмлик асбоб-ускуналар берилди. 235 нафар фуқаро 6,2 миллиард сўм имтиёзли кредит, 266 нафар талабага 2,3 миллиард сўм таълим кредити ажратилди.  

Бундан ташқари, таълим, тиббиёт, тадбиркорлик бўйича ҳам аҳоли розилигига қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Оққўрғон тажрибаси” Иштихонда ўз самарасини бергач, вилоятнинг бошқа ҳудудларида аҳоли муаммолари билан ишлашда ҳам шу тарзда фаолият олиб бориш белгиланди.

– Шу йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирокида Иштихон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни бартараф этиш борасидаги ишлар таҳлил этилганда вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларидаги 172 та маҳаллада Иштихон намунаси асосида фуқаролар томорқаларидан унумли фойдаланиш, санитария ҳолатини яхшилаш ва маҳалла ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашиш бўйича вазифалар белгиланганди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиев. – Шундан сўнг ҳокимликлар ва секторлар масъуллари, мутасадди ташкилотлар билан бирга бу вазифалар ижросига киришилиб, айни вақтга қадар 172 маҳалладаги 7913 нафар ишсиз фуқаролардан 2695 нафарининг бандлиги таъминланди. 134 оиланинг уй-жойи таъмирга муҳтожлиги аниқланиб, уларга ҳам амалий ёрдам кўрсатилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмалари томонидан маҳаллаларда кўриклар ташкил этилиб, 11 минг нафарга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўриклар натижасига кўра, аниқланган хасталикларни даволаш учун 1293 кишига шифохоналарларга йўлланма берилди, 39 нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шунингдек, 58 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 35 кишига протез-ортопедия воситалари ҳамда 1926 нафар беморга бепул дори-дармон тарқатилди.

Маҳаллалардаги шу пайтгача тупроқ йўл бўлган ички йўлларнинг 191 километр қисми шағаллаштирилди. 26 километр йўлга асфальт қопламаси ётқизилди. Бугун энг долзарб масала бўлган аҳолининг электр таъминоти билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 175 та трансформатор таъмирланиб, 689 та янги темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, 172 маҳаллада кечаётган ободонлаштириш ишлари давомида шу пайтгача 57 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, ариқлар тозаланди. Хонадонлар атрофидаги 409 та ноқонуний қурилмалар бузилди.

Мисол учун, вилоятнинг Қўшработ туманидаги Шавона, Майинтепа, Соргигул, Тоз сингари 9 маҳалласида ўрганиш ва амалий ишлар давомида 416 нафар фуқаронинг ишсизлиги аниқланди. Ҳозиргача улардан 15 нафарининг бандлиги таъминланди. Уй-жойга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 9 нафар фуқаронинг турар жойи таъмирланмоқда. Маҳалалар ҳудудида 800 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. 150 га яқин томорқага ишлов берилиб, аҳолига сабзавот уруғлари ва кўчатлар тарқатилди.

Шу каби ишлар Тойлоқ туманидаги 18 та, Пахтачидаги 16 та, Самарқанд шаҳридаги 15 та, Нурободдаги 12 та ва бошқа туманлардаги маҳаллаларда амалга оширилмоқда.

12.03.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы