Бухоро вилояти Олот туманидаги Усмоншайх маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Вилоят Адлия бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда мурожаатларнинг аксарияти ер муносабатлари, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик, ички йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, электр ва газ таъминоти соҳаларида бўлди.
— Қишлоғимизда электр босими пастлиги сабабли янги трансформатор ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейди Қипчоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Ражаббой Бозоров. – Қипчоқ қишлоғида электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида трансфарматор ўрнатилиши масаласи туман электр тармоқлари филиали масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Усмоншайх маҳалласида яшовчи фуқаро Дилмурод Ўраев асаларичиликни ривожлантириш учун 20 миллион сўм миқдорида кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлиги ва банк ходимлари томонидан ҳал этиш учун иш юритувга қабул қилинди.
Бундан ташқари, аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари ҳам кўрсатилди. Болани боғчага жойлаштириш, электрон рақамли имзо сертификатини олиш, кадастр паспортини шакллантириш каби соҳаларда 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Шу куни қўшимча ўрганиш талаб этадиган 10дан ортиқ мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |