2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олис қишлоқда сайёр қабул

Бухоро вилояти Олот туманидаги Усмоншайх маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Вилоят Адлия бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда мурожаатларнинг аксарияти ер муносабатлари, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик, ички йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, электр ва газ таъминоти соҳаларида бўлди.

— Қишлоғимизда электр босими пастлиги сабабли янги трансформатор ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим,  – дейди Қипчоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Ражаббой Бозоров. – Қипчоқ қишлоғида электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида трансфарматор ўрнатилиши масаласи туман электр тармоқлари филиали масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди.  

Усмоншайх маҳалласида яшовчи фуқаро Дилмурод Ўраев асаларичиликни ривожлантириш учун 20 миллион сўм миқдорида кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлиги ва банк ходимлари томонидан ҳал этиш учун иш юритувга қабул қилинди.

Бундан ташқари, аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари ҳам кўрсатилди. Болани боғчага жойлаштириш, электрон рақамли имзо сертификатини олиш, кадастр паспортини шакллантириш каби соҳаларда 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Шу куни қўшимча ўрганиш талаб этадиган 10дан ортиқ мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар