Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Зарафшон шаҳри ва Томди туманида бўлиб, муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган бир қатор саховат тадбирларида иштирок этди.
Вилоятда ўтказилаётган тадбирларда 2023 йил 21 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги Президент қарорида белгиланганидек, Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳру саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, бутун юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, дастлаб вилоят раҳбари Зарафшон шаҳридаги “Истиқлол” маҳалласида яшовчи автоҳалокат оқибатида тўшакда ётоқли бўлиб қолган 1-гуруҳ ногирони Дилафруз Мавлонова ва Алишер Навоий маҳалласида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож Дилнавоз Жалилова хонадонида бўлди.
Ҳозирда бир нафар фарзандини ёлғиз вояга етказаётган Д. Мавлонова вилоят ҳокимидан соғлигини тиклашга кўмаклашиш бўйича ёрдам сўради. Унинг хасталиги республика марказидан жалб қилинадиган малакали мутахассислар томонидан текшириладиган ва белгиланган тиббий кўрсатма асосида муолажалар олиб бориладиган бўлди.
Дилнавоз Жалилова эса вилоят ҳокими билан учрашув чоғида уйини таъмирлаш борасида кўмак сўради. Ушбу масала “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳал этиладиган бўлди. Ҳар иккала хонадонга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Алишер Навоий маҳалласи биносида фуқаро Дилафруз Муртазоевани қабул қилди. Унинг ишга жойлашиш ва кредит олиш борасидаги мурожаатини ижобий ҳал этиш юзасидан бандлик ва банк идоралари вакилларига кўрсатмалар берилди. Шу куннинг ўзида Нормат Турсунов вилоят марказидан 350 километр олисда жойлашган Томди туманининг “Шиели” овулида ҳам бўлди.
“Шиели“ овули қўшни давлат Қозоғистон Республикаси билан чегарадош энг олис ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Вилоят ҳокими “Ўзбекистон Қаҳрамони” С.Сағатов, нуронийлар С.Куришбеков, Б.Ақназаровларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этди ва рамазон ойи билан табриклади.
Шу куни муборак Рамазон ойи муносабати билан 100 нафардан ортиқ ҳудуд аҳолиси учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |