Мўйноқ ва Оролбўйи минтақасига ташриф якуни ҳақида
Жорий йил 4-5 апрель кунлари республикамизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Қорақалпоғистонда бўлди.
Қайд этиш керак, мазкур ташриф уларга Орол бўйида экология тизимини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан, янги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан яқиндан танишиш имконини берди.
Хорижий дипломатлар Оролбўйи экотизимини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан чанг ва заҳарли туз тарқалишининг олдини олиш мақсадида денгизнинг қуриган тубида 1.73 миллион гектар майдонда яшил ҳудуд барпо этиш бўйича дунёдаги энг йирик экологик лойиҳа амалга оширилаётгани, жумладан, 1 миллион 620 минг гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилгани алоҳида таъкидланди. Оролқумда 2023 йил яна 100 минг гектар ўрмонзор барпо этилади. Шуниси қувонарлики, “саҳро ўрмони” майдони кундан-кун кенгаймоқда.
– Нукусда дипломатик корпус кун тартиби мазмунли кечди, – дейди мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов. – “Олтин жағис” маҳалласи, Она ва бола шифохонаси, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, ушбу мажмуа клиникаси ва ниҳоят Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи барчага манзур бўлди.
Меҳмонлар республиканинг ўзига хос сайёҳлик масканига айланган “кемалар қабристони”га ҳам ташриф буюрган. Бир пайтлар Ўзбекистоннинг балиқчилик саноатига ихтисослашган ягона порт шаҳри бўлган Мўйноқ бугун Орол денгизи қирғоғи чизиғидан 150 километр нарида.
Умуман, Орол денгизи қуриши яқин тарихдаги энг йирик экологик ҳалокатлардан биридир. Бир қатор халқаро тузилмалар сингари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳам ҳукуматимизга бу инқирознинг салбий оқибатини юмшатишда мунтазам ёрдам бериб келмоқда.
Маълумотга кўра, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги вакиллари 2017 йилдан буён орол денгизи жанубий қирғоғи ва Амударё дельтасининг сув-ботқоқ ерида фауна ва флора хилма-хиллигини сақашга қаратилган мониторинг тадқиқоти олиб боришяпти.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |