Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Андижон вилояти ИИБ фуқаролар мурожаатига қандай ёндашмоқда?

Бугунги кунда давлат идоралари раҳбарларининг халқ ичига кириб бориши, фуқароларнинг кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларига қонун доирасида ечим топиб, амалий ёрдам кўрсатиши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтириши эътибордаги муҳим вазифаларидан бирига айланди.

2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ижросини таъминлаш, тизимда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида йўлга қўйилган сайёр қабулхоналарга мурожаат қилаётган фуқаролар муаммосига ечим топганидан миннатдорлик ҳиссини туймоқда.

Бу галги қабулда Андижон туманининг Найман маҳалласида истиқомат қилаётган 60 ёшли Гавҳарой она Тожибоеванинг ҳам юз-кўзидан ана шундай қувонч порлаётганини кўриб, уни суҳбатга чорладик.

«Ўғлим Ҳикматилло Усмонов шу йил Қарши шаҳрида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келди. Фарзандларимдан бирини ички ишлар соҳасида ишлашини орзу қилардим. Бу мақсад ўғлимда ҳам йўқ эмас эди. Бугун вилоят ИИБ бошлиғининг қабулига кирдим. Мурожаатимиз қисқа фурсатда ечим топди — Ҳикматилло Андижон шаҳар ИИОФМБнинг қўриқлаш бўлимида фаолият юритадиган бўлди. Бундан бутун оила аъзоларимиз жуда ҳам хурсандмиз».

Шаҳрихон туманида яшовчи Фарҳодбек Салимов 30 ёшда. У акасининг синфдош дўсти Иқбол Юнусовнинг ваъдаларига учиб, шу йилнинг февраль ойида Россияга ишлаш учун жўнаб кетади. Уч ой тер тўкиб, меҳнат қилган Фарҳодбек ҳалигача маҳалладошидан хизмат ҳақини ололгани йўқ. Умидини узмаган бу йигит ҳам ўз муаммосига ечим топиш ниятида қабулга келибди. Унинг мурожаати ИИБ ходимлари томонидан тингланиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Кун давомида Фарҳодбек сингари 30 нафарга яқин фуқаро турли масалаларда мурожаат қилди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, бошқарма ва унинг шаҳар, туман бўлимлари раҳбарлари томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули йўлга қўйилган. Ҳар жиҳатдан қулай, тезкор, самарали бўлган сайёр ва виртуал қабулхоналар имкониятларни кенгайтириб, аҳолининг ички ишлар органларига ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Мазкур қабулхоналарга тушаётган мурожаатлар юзасидан тезкор ўрганиш ва суриштирувлар олиб борилиб, аксарияти ўша заҳоти жойида, текширишни талаб этадиган мурожаатлар эса қатъий назорат остида белгиланган муддатларда ҳал этиляпти.

Вилоятнинг Пахтаобод, Бўз, Улуғнор, Қўрғонтепа, Балиқчи, Избоскан, Асака ва Жалақудуқ туманларида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан 378 та масала кўтарилган. Шундан 354 таси жойида ечим топган, 24 таси эса қўшимча ўрганиш ўтказиш орқали кўриб чиқилиши таъминланган.

Халқ билан мулоқот қилиш орқали одамлар қалбидаги орзу-мақсадларнинг амалга ошишига кўмаклашиш, муаммоларини ўрганиб, камчиликларини бартараф этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож инсонларни ҳимоялаш каби эзгу сайъ-ҳаракатлар давом этмоқда. Вилоят ИИБ ва унинг барча туман-шаҳар бўлимлари эшиклари мурожаатчилар учун ҳамиша очиқ.

Миролим Исажонов, «Дарё» муҳбири

 

12.12.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы