Наманган вилояти Поп туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Санжарбек Турсунов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов иштирок этди.
– Фарзандим Сулаймон юрак хасталигидан азият чекарди. Яқинда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали тажрибали шифокорлари жарроҳлик амалиёти ўтказиб, ўғлимни соғлом ҳаётга қайтаришди, – дейди Моҳичеҳра Лочинова. – Бундан жудаям хурсандман. Шу муносабат билан шифокорларга миннатдорлик билдираман.
Сайёр қабул ва тиббий кўрик давомида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари томонидан соғлигида муаммоси бор кексалар, ногиронлиги бор кишилар ва болаларга ўндан ортиқ йўналишлар бўйича юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилди.
– Ёшим тўқсонга яқинлашган. Саломатлиги ҳақида қайғурган одам узоқ яшайди. Соғлиғимда айрим муаммоларни сеза бошладим, шунинг учун кўрикка келдим, – Шомирали ота Йўлдошев. – Вилоятимиз марказидан келган моҳир шифокорлар текширув хулосаларига кўра тегишли дори-дармонларни ёзиб беришди. Узоғим яқин бўлди, хурсандман.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси раҳбари Феруза Отахонованинг қайд этишича, кўрикларнинг ўзида салкам 500 нафарга яқин киши тиббий кўрикдан ўтди. Сайёр қабул пайтида 24 нафар хастаҳол саломатлигини тиклаш бўйича мурожаат этди. Уларни безовта қилаётган касалликларни даволаш чоралари кўрилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |