Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий сайёр қабули Иштихон туманида ўтказилди.
Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири, шунингдек, солиқ қўмитаси, Президент Халқ қабулхоналари ва бошқа вазирлик, идоралар раҳбарлари қатнашди. Улар Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан келган аҳолининг мурожаатларини эшитди.
Самарқандлик ёш тадбиркор Нурилло Абдумажидовнинг Олий суд раисига мурожаатидан сўнг назорат касса аппаратида нотўғри суммага чек урилгани оқибатида ортиқча ҳисобланган 30 миллион сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги суд тартибида бекор қилинди. Ички ишлар вазири билан мулоқотлар натижасида 8 нафар собиқ ходим ички ишлар органларига ишга тикланди. Хусусан, сурхондарёлик Мансур Шукуров 12 йил, самарқандлик Бекмирза Баҳодиров эса 13 йил деганда яна қадрдон соҳасига ишга қайтяпти. Тизимда ишлаш истагини билдирган 24 нафар мурожаатчига навбатдаги танловда қатнашишга рухсат этилди. Шу куни Ички ишлар вазири П.Бобожонов ва вазирлик масъуллари томонидан 518 та мурожаат қабул қилиниб, 297 таси ижодий ҳал этилди. Бош прокуратура масъуллари билан мулоқотлардан сўнг иштихонлик Сайёра Шокированинг ҳам бағри бутун бўлди. Етказилган зарарни маълум муддатда қоплаш шарти билан аёлнинг 24 яшар ўғлига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди. Умуман, Бош прокурор Н.Йўлдошев ва прокуратура органлари томонидан 353 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Бу мурожаатларнинг 91 таси жойида ҳал этилди, 260 таси кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди. Оммавий қабул давомида Солиқ қўмитаси мутасаддиларига 14 та мурожаат бўлди. Уларнинг баъзилари ижобий ҳал этилган бўлса, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди. Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими, бошқарма ва идоралар масъуллари ҳам жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди. Уларни қийнаб келаётган муаммо ва масалаларни эшитиб, ҳар бир мурожаатни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Умуман, Иштихондаги оммавий қабулда 2 минг 294 та масала кўриб чиқилиб, 1 минг 33 таси жойида ҳал қилинди. 87 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 1 минг 174 та масала назоратга олинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |