Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳудудларда аҳолини қийнаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида ўрганиш жараёнида кўпни кўрган нуронийлар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Доно халқимизда, қариси бор уйнинг париси бор деган ажойиб нақл бор. Нуроний отахон, онахонларимиз – уйимизнинг кўрки, қалбимизни мунаввар қилиб тургувчи чироқ, беминнат дуогўйимиз, панд-насиҳатлари билан умримизни ёритгувчи қуёш, тажриба ва маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлбошчидир.
ИИВ ММИ ва КБТД бошлиғи ўринбосари, полковник Т.Жуманов Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳ.Абдуллаев ҳамда Арнасой тумани мутасаддилари тумандаги кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олди, улар билан юзма-юз мулоқот қилиб, дилдан суҳбатлашди.
Жумладан, Арнасой тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини Абдулла Қодирий кўчасида яшовчи 1924 йилда туғилган фронт орти меҳнат фахрийси 99 ёшли Тугал бобо Худойбердиев ҳамда тумандаги “Янгибўстон” МФЙ, “Боғибўстон” кўчасида яшовчи 1921 йилда туғилган меҳнат фахрийси 102 ёшли Анора момо Мирзаеванинг ҳолидан хабар олинди.
Давлатимиз томонидан қариялар, ногиронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига яратиб берилаётган шароитлар, имтиёзлар борасида сўз борди. Фахрийларга рўзғор учун зарур бўлган 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бу каби саховат тадбирлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |