Нурота тумани Бўстон маҳалласида ҳам “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ҳолда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти.
Айни кунларда маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча - обод маҳалла” дастури мезонларини жорий этиш орқали инфратузилмани яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Навоий вилояти марказидан қарийб 110 километр узоқликда жойлашган маҳаллада 6 та қишлоқ мавжуд бўлиб, қарийб 2800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 4 та мактаб, 1 та тиббиёт пункти мавжуд. Қишлоқ кўчалари тупроқ кўчаларидан иборат бўлиб, ёзда чанг, қишда эса лой. Бу аҳолининг ҳаракатланиши учун доимо ноқулайликлар туғдириб келган.
– Маҳалламиз янги ташкил этилган маҳаллалардан бири бўлиб, шу кунга қадар мактаб биносидан ажратилган хонада фаолият кўрсатиб келар эдик, – дейди маҳалла раиси Эшмуҳаммад Сафоев. – Жорий йилда эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 850 миллион сўм сарфланиб, барча қулайликка эга бўлган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ҳудудимиздаги 16- ва 29-умумтаълим мактабларида 1 миллиард 270 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 6,7 километр ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, 4,7 километр узунликдаги тупроқ кўчаларга шағал тўкилди. 2 километри асфальт қилинди.Шунингдек, маҳалла янги биноси атрофидаги қарийб 500 квадрат метр ҳажмдаги майдонга ҳам асфальт ётқизилди. Бу ишлар учун 2,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
– Биласизми, қишлоғимиз тоғолди ҳудудда жойлашганлиги боис ёғингарчилик кунларида кўчаларда умуман юриб бўлмасди, – дейди Қирҳовут қишлоғида яшовчи Холбой Ўрозов. – Бугун қишлоғимизда ҳам тупроқ кўчаларларга шағал тўкиш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада чанг ва лой кўчаларимиз текисланиб, ҳаракатланишга қулай ҳолатга келтирилди. Шу билан бирга қишлоғимизда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 80 донадан зиёд темир бетон устуни ўрнатилиб, 1,8 километр электр узатиш тармоқлари янгиланди. Юртимизда инсон манфаати улуғланиб, аҳолига қулайликлар яратиб берилаётганлиги учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз.
Ҳудуддаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йилда Қуниш қишлоғида жойлашган сув иншооти реконструкция қилиниб, 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига 10 километр узунликда янги ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, маҳаллада 2 дона 160 кВАли трансформатор, 276 дона темир бетон устунлари ўрнатиш ҳамда 8,4 километр масофадаги электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар учун жами бир миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ йўналтирилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |