Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Чиркай – Фарғонадаги обод маҳаллалардан бири

Маҳалла барчамиз учун энг қадрдон маскан. Унинг ободлиги, файзиёб кўчалари эса дилларга ғурур бағишлайди. Президентимизнинг топшириқлари асосида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш борасидаги ишлар эса кўплаб маҳаллаларнинг қиёфасини буткул ўзгартирмоқда.

Одамларнинг яшаш шароитлари яхшиланяпти, янги иш ўринлари яратилиб, фаровонлиги ошмоқда.

Фарғона вилоятида ўтган йилда Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Риштон ва Фурқат туманларидаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Асосийси,  бу эзгу ишлари самарасида юртдошларимизнинг дунёқараши ўзгаряпти.

“Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини Фурқат тумани марказига яқин ҳудудда жойлашган. Шундай бўлса-да, бу ерда кўплаб муаммолар йиғилиб қолганди. Ишлаб чиқариш тармоқларининг йўқлиги,  хотин-қизлар, ёшлар ўртасида иссизлик кўпайишига сабаб бўлган. 

“Обод хонадон, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари кўҳна маскан ҳаёт тарзини ўзгартирди. Аҳоли хонадонлари, кўчаларнинг меъморий қиёфаси ўзгарди, кўмакка муҳтож оилалар ҳар жиҳатдан ижтимоий қўллаб-қувватланди. Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни тадбиркорлик марказларига айлантириш, ичимлик суви келтириш, электр узаткичларни янгилаш, кўчаларни асфальтлаш, мактаб, мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиши учун сув таъминотини йўлга қўйиш  каби муаммоларни бартараф этиш учун  керакли маблағлар ажратилди.  

–Маҳалламиздаги  635 та хонадоннинг ҳолатини обдон ўрганиб чиқиб,   4 тоифага ажратиб олдик, – дейди “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зоҳиржон Каримов. – Бу жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 11,2 километрга яқин ички йўлларга асфальт, 4,9 километрга шағал ётқизилди. Ёш авлод, Ёш авлод-2, Тонг гули, Намуна кўчаларидаги мавжуд ичимлик суви қудуғи ва сув минораси таъмирланди, 3 та янги сув минораси ўрнатилиб, ҳар бир хонадон тоза ичимлик  суви билан таъминланди. Эскирган симёғочлар ўрнига 264 та бетон таянч ўрнатилди, кабеллар янгиланди. Намуна кўчасидаги трансформатор таъмирланди, 4 та янги  трансформатор ўрнатилди, аҳолининг электр энергияга бўлган талаби  яхшиланди.

Аҳоли  муаммолари “хонадонбай” ўрганилиб, ишсизлиги аниқланган 78 нафар фуқаронинг 25 нафарига субсидия асосида тикув машина, 22 нафарига меҳнат қуроллари олиб берилди, 17 нафарига чорвачилик, томорқачилик йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кердитлар берилди, 15 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.  

–Тикувчилик малакасига эгаман. Аммо уй юмушлари, фарзанд тарбиясидан ортиб, бошқа жойга бориб ишлашга имкониятим йўқ эди. Шунинг учун ишсиз аёл сифатида “Аёллар дафтари”га қайд қилингандим,–дейди Ёқутхон Қодирова. –Менга субсидия асосида тикув машина олишни таклиф қилишди, рози бўлдим. Эндиликда уй шароитида оилавий тарбиркорликни йўлга қўйиб, даромад топиш имкониятига эга бўлдим. Иш жараёнида тикувчиликка қизиққан қўни-қўшниларимга ҳам ҳунар ўргатяпман.

Ўринбуви Турдиматова маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан. Қарамоғида бўлган ўғли ва келини бир неча йилдирки ногирон.  Хонадонда ҳомийлар кўмагида таъмирлаш бошланганди.  Қисқа вақтда уч хонали эски уй томи шифер қилинди, айвон яшаш хонасига айлантирилиб, ошхона, тандирхона, ҳожатхона қуриб берилди.

Ҳудудда инвестиция дастури, республика ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари,  “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Саховат ва кўмак” ва  жамоатчилик жамғармалари,  тармоқ корхоналарининг ҳомийлик маблағлари доирасида  кенг кўламда қурилиш, таъмирлаш, ишлари амалга оширилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига деҳқончилик қилиш учун ер майдони, асбоб-ускуналар учун субсидиялар ажратиш, бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам бериш  йўлида керакли маблағлар  ажратилди.  “Обод хонадон” мезони асосида муаммоси аниқланган  483 та хонадонда қурилиш, ички ва ташқи, том қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

–Аҳоли фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ободончилик, бунёдкорликлар одамлар кўнглини  кўтарди, янги мақсад, ташаббусларга ундади, –дейди меҳнат фахрийси  Абдумухтор Жўраев. – Ҳамжиҳатликда бажарилган ишларни кўриб ҳавасингиз ортади. Мана бўларкан-ку. Ҳамқишлоқларимиз ўртасида норасмий равишда “Кимнинг уйи, кўчаси чиройли” мусобақаси бошланиб кетган гўё. Ҳар бир хонадон эгалари “Обод хонадон”, ”Обод кўча”, ”Обод маҳалла” дастурининг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб, қўллаб-қувватлаб, ҳар жиҳатдан кўмак берди. Бу борада бошланган ишлар мавсумий бўлиб қолмайди, албатта. Уй, кўча ва маҳалладаги  ободонлаштириш жараёнларига гувоҳ бўлган ёшларимиз, бу эзгу анъаналардан ўзига ижобий хулоса чиқариб олиши табиий.

Маҳаллада тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес тармоқларини қўллаб- қувватлаш орқали  ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш чоралари  кўрилди. Бу йўналишларда имтиёзли кредит олиш истагини билдирган, 40 нафар фуқарога 657 миллион сўм маблағ берилди, 3 та кичик лойиҳа ишга туширилиб, ўндан ортиқ  янги иш ўрни яратилди. Умумтаълим мактабининг  бўш турган биносида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази ташкил этилди. Бу ерда 20 нафардан ортиқ маҳалла ёшлари тикувчиллик йўналишида керакли билим ва кўникмаларга эга бўлади.

“Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини учун  янги бино қуриб берилди. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган бинода маҳалла "еттилиги" фаолияти учун керакли бўлган шарт-шароитлар яратилди. Мажлислар зали, “Жамоатчилик маскани” хизматлари йўлга қўйилди. Маҳалла биносига тутуш ҳудудда "Маҳалла боғи" ташкил этилиб, 300 туп манзарали, 700 туп гул кўчати экилди. Атрофи ободонлаштирилиб, ўриндиқлар, сайр йўлаклари  қурилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида футбол майдони таъмирланди,  “Workout” майдони қуриб битказилди.

Умуман олганда, бу каби кенг кўламли ишлар Ёзёвон туманидаги “Тегирмонбоши” Қўштепа туманидаги “Шомирза”, Риштон тумани “Пандигон” ва Қува туманидаги  “Қорақум” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам амалга оширилди. Юрт ободлиги,  аҳоли фаровонлиги  йўлида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар чекка ва олис қишлоқларни   обод ва кўркам масканларга айлантирди. Буни одамларнинг эътирофи, эътиборига сазовор  бўлаётган  амалий ишлар кўрсатиб турибди.

Янги йилда Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ишлари Марғилон шаҳридаги “Бахрин”, Ўзбекистон туманидаги “”Сулаймон”, Учкўприк туманидаги “”Яккамулла” ҳамда Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида давом этади.

05.01.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы