Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Яккамулла” маҳалласи “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида намунали масканга айланди.
Дастур асосида амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари натижасида маҳалла ҳудудидаги 10 та кўча ва улардаги 721 та хонадонлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари обод ва кўркам қиёфа касб этди.
Қарийб 2 ой давомида маҳалладаги 618 та хонадонга “Обод хонадон” мезони жорий этилди. 10 та кўчада ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, 1,3 километр лоток, ариқ, коллектор-зовурлар тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Кўчаларга ниҳол ва кўчатлар экилди. 2,8 километр сув тармоғи тортилиб, 3500 метр газ қувури таъмирланди, 280 та симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 5 километр электр симлар тортилди, 2 километр ички йўллар асфальтланди. 1,2 километр пиёдалар йўлаги равон қилинди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорлиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Бахшитол кўчасида замонавий Workout спорт майдони қурилди.
Маҳаллада нуронийлар маскани, оталар чойхонаси, ёшлар кутубхонаси, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти учун керакли шарт-шароитлар яратилди. Тадбиркор Отабек Тожиев ташаббуси билан мато тўқиш ва болалар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда тикувчилик малакасига эга ишсиз 15 дан ортиқ хотин-қиз учун янги иш ўринлари яратилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва кенг жамоатчилик вакиллари маҳалладаги амалга оширилган шу каби хайрли ишлар билан яқиндан танишиб, маҳалланинг янги биноси очилиш маросимида ҳам иштирок этди.
Вилоят раҳбари билан мулоқотда бўлган маҳалла аҳли, хонадон эгалари бу каби улкан бунёдкорлик ишлари аввал бўлмагани, бунинг натижасида ҳар бир хонадон, кўча ва маҳаллага файз, барака кириб келаётганлигини таъкидлаб, бу ишларга бош бўлган давлат раҳбари, барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Тантанали тадбирлар давомида маҳаллани ана шундай кўркам ва обод кўринишга келишида муносиб ҳисса қўшган жонкуярлар, спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги бир гуруҳ ҳамюртларимиз бандлигини таъминлаш учун зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул тақдим этилди.
Нуронийлар масканида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Яккамулла” маҳалласи фуқаролари, тадбир иштирокчиларини баҳор айёмлари ҳамда яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади.
Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар барчага бирдек манзур бўлди.
Шу куни тадбиркор Одилжон Толипов ташаббуси билан ташкил этилган тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Бу ерда 50 хилдаги ёш болалар учун кийим-кечаклар тайёрланиб, маҳаллий бозорлар билан бирга қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда. Ҳозирда 30 нафар маҳалладаги хотин-қизлар бандлиги таъминланган. 1 ойда 25 мингта маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, бу жойдаги 15 сотих майдонда лимонария боғи барпо этилган. Арча, шамшод гул кўчатлари етиштириш йўлга қўйилган.
Бир сўз билан айтганда, “Яккамулла” маҳалласида амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар нафақат Учкўприкда, балки вилоятнинг бошқа маҳаллаларида ҳам намуна бўлади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |