Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Эҳтиёжи бўлган 500 та оила томорқасига бепул қудуқ қазиб берилади

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи ва бугунги куннинг ўткир талабидир.

Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Жиззах вилояти туманларида иш олиб бориб, қисқа муддатда мурожаатчилар бандлиги таъминланмоқда.

Хусусан, Президент Халқ қабулхонаси ҳисобидан Бахмал туманида истиқомат қилувчи 80 нафар хотин-қизга тикув машиналари ва пишириқ пишириш печлари олиб берилди. Бу эса асосан моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган шу аёлларнинг ишлаб даромад топиши, рўзғори бут бўлиши учун яна бир қўшимча имкониятдир.

Тикув машинали бўлган 75 нафар аёл бахмаллик 22 нафар тадбиркор билан кичик кооперациялар ташкил қилиб, иш бошлади. Тадбиркорларнинг барчаси тикувчилик соҳасида бой тажрибага, етарлича салоҳият-у барқарор иш ҳажмига, энг муҳими, ўз бозорига эга.

Шулардан бири Зулайҳо Йўлдошева тўрт йилдан бери Бахмалнинг Наврўз қишлоғидан Тошкент бозорларига кийим-кечак етказиб беради. Буюртмаси кундан-кун кўпайиб бораётган бу оилавий корхона билан шу қишлоқда яшовчи яна 9 нафар тикувчи кооперация ташкил қилгач, цехнинг ишчилари сони 22 нафарга етди.

Худди шундай камида беш йиллик тажрибага эга бахмаллик Марҳабо Назарова ва Меҳринисо Раҳмонова каби ёш тадбиркорлар ҳам 3-4 нафардан янги чеварларни ёнига олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Уларнинг айтишича, ишлаган чевар Бахмалнинг шу чекка қишлоғида туриб ҳам ойига 3-4 миллион сўм бемалол даромад қила олади.

Президент Халқ қабулхонасининг аҳоли қўшимча даромад қилиши учун шароит-у имконият яратишга оид навбатдаги лойиҳаси оғир чўл ҳудуди Арнасойга тўғри келди. Мақсад – оқар сув тақчил пайтда томорқалардаги экинларни сақлаб қолиш учун сизот сувларидан фойдаланишни ташкил қилишдан иборат. Бунинг учун тез орада оғир шароитдаги 500 та хонадон томорқасида ички имкониятлар ҳисобидан қудуқ қазилади. Ичишга яроқсиз бу сизот сувларига маҳаллий ўғит аралаштирилиб, асосан ёз чилласида экинларни суғориш мумкин. Чинобод маҳалласида яшовчи Ўлмасжон Худойбердиев бир неча йилдирки, шу усулдан фойдаланиб, даромад қилади.

Туман секторлари раҳбарлари бу борада яна бир ташаббус билан чиқишди: Зарафшон маҳалласида тажриба тариқасида ички имкониятлар ҳисобилан томорқаларга 7 тонналик резервуарлар ўрнатиляпти. Агар бу тажриба амалда ўзини оқласа, кейинги босқичда арнасойлик яна 150 та хонадон ўз томорқасида захира суғориш механизмига эга бўлади.

Ғафур Ғулом номидаги маҳаллада яшовчи Олим Шомилов ўтган йил декабрда кредит олиб, Арнасойда биринчи бўлиб томорқасида кичик гидропоника қурди. Томчилатиб суғориш орқали қулупнай етиштирди. Даромад яхши бўлганини кўрган қўни-қўшнилар ҳам бунга қизиқа бошлади.

Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолисига оёғи остидаги “хазина калити”ни топиб беришга хизмат қилади. Томорқасидан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топадиган инсон эса ҳеч қачон камбағал бўлмайди.

24.04.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы