Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сўфиён обод бўлмоқда

Президентимиз ташаббуси билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида олиб борилаётган ишлардан мақсад қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашишдир.

Қизилтепа туманининг Сўфиён маҳалласида ҳам мазкур мезон асосида амалий ишлар бошлаб юборилган. Ҳудудда кўчаларни ободонлаштириш, ижтимоий объектлар қуриш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб¬-қувватлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Сўфиён маҳалласи биносини янгидан қуриш, “Уч авлод маскани”, сунъий қопламали мини майдон ва “Street Workout” спорт майдончаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.  

– Маҳалламизда 3400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Амриддин Латипов. – Айни пайтда “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 3 км ички йўлларга тўлиқ шағал тўкилган бўлса, 2,2 км йўллар асфальт қилинди ва аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида 400 дан ортиқ симёғоч янгисига алмаштирилиб, 13,5 км сим кабел тортилди. Сектор масъуллари томонидан маҳалла ҳудудини хатловдан ўтказиш жараёнида 33 та нотурар жой объекти тўлиқ битказилмаганлиги аниқланиб, маҳалла еттилиги билан биргаликда ушбу жойлар масъуллари билан бирма¬-бир суҳбат ўтказди. Якунда ҳоким ёрдамчиси томонидан тегишли тавсиялар берилди. Ушбу объектларнинг ишга тушиши натижасида маҳаллада қўшимча 118 та янги иш ўрни яратилишига эришилади. Шу билан бирга хатлов натижасида кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагидаги 20 нафар фуқарога 586 миллион сўмлик имтиёзли банк кредитлари ажратилди.  

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ёшлар билан ишлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Андижон” тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.  

Маҳалладаги 7 нафар ишсиз фуқаро доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 22 нафар фуқаронинг субсидия эвазига ўзини ўзи банд қилиши таъминланди. Шунингдек, 20 нафарга яқин хотин¬-қиз касб¬-ҳунар ўрганиши учун мономарказларга юборилди.  

– Маҳалламизда ҳозирги кунда 753 нафар ёшлар бўлиб, шундан уларнинг 11 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган, – дейди маҳалланинг ёшлар етакчиси Одилжон Шаропов. – Уларнинг муаммоларини ечиш устида тегишли масъуллар билан биргаликда ишлар олиб бормоқдамиз. IT соҳасига қизиқадиган ёшларга субсидия асосида ноутбук, тикувчилик истагини билдирган қизларимизга эса тикув машиналари ва оверлоглар бериляпти.  

Вилоят  иккинчи ¬сектор раҳбари ташаббуси билан 3-умумтаълим мактаби кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий адабиёт совға қилинди. Бу ҳам ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган интилишини янада оширишга хизмат қилиши табиий.  

Албатта, бу каби бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг маҳалла аҳолиси ҳам ўзи яшаб турган масканнинг саранжом- саришталигига алоҳида эътибор қаратмоқда. Маҳаллада томорқа маданиятини ривожлантириш, ердан самарали фойдаланиш мақсадида хонадонлардаги мавжуд 56 гектардан ортиқ майдонда уч марта ҳосил олиш, “Бир маҳалла –бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштириш йўлга қўйилмоқда.

– Ўзим асаларичиликка қизиқаман, – дейди Бекмурод Азимов. – Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан кредит олиб, ушбу фаолиятни ривожлантиришга йўналтирдим. Тўғри, асаларичилик билан шуғулланиш осонмас. Ахир, осон меҳнатнинг ўзи йўқку. Асаларичилик фаолиятини танлаб кам бўлмадим. Меҳнатим орқасидан оиламга яхшигина даромад келиб турибди. Икки ўғил, икки қизни ўқитдим. Тўйлар қиляпман. Ҳаммаси ана шу асаларичиликнинг орқасидан деб биламан.  

Дарҳақиқат, тобора гўзал ва бетакрор манзилга айланаётган ҳудудда бугун юксалишлар сари илдам қадамлар ташланмоқда.  

29.04.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы