Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ботиржон Ашуров вилоятнинг туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Бошқарма бошлиғи, мутасаддилар ҳамда туман, шаҳар бўлимлари шахсий таркиби иштирокида ташкил этилаётган сайёр қабулларда соҳа ходимлари билан мулоқотлар ўтказилмоқда, уларни қийнаётган, хизмат фаолияти билан боғлиқ қатор муаммолар ҳал этилмоқда.
Марҳамат, Асака ва Андижон туманларида бўлиб ўтган сайёр қабуллар доирасидаги мулоқотларда шахсий таркиб ходимларининг касбий билим ва малакасини ошириш, профессилонал вазифасини адо этиш зарур шарт-шароитлар яратиш, интизомни мустаҳкамлаш, коррупцион ҳолатларнинг, шунингдек, фавқулодда, хусусан, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланиб, бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан қутқарувчилар ҳамда масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Сайёр қабуллар давомида ходимларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, бандлигини таъминлаш, контракт тўловларини тўлаш, даволаниш билан боғлиқ ўттиздан ортиқ мурожаатлари эшитилиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ёки бажариш маълум муддат талаб этиладиган масалалар ижросини таъминлаш назоратга олинди.
–Турмуш ўртоғим анчадан буён бетоб эди, – дейди Андижон туманида иш олиб бораётган қутқарувчи Абдувоҳид Жўраев. – Уни даволатишга имкон қилолмаётган эдим. Қабулда бошқармамиз бошлиғидан аёлимнинг даволатиш учун моддий ёрдам кўрсатилишини илтимоис қилдим. Илтимосим эътиборсиз қолдирилмади. Менга моддий ёрдам ажратиладиган бўлди. Бундан беҳад хурсандман, қолаверса, касбимга, жамоадошларимга бўлган ҳурматим янада ортди. Бу эътибор ва кўмак мени янада шижоат билан ишлашга ундайди.
Шунингдек, қабуллар жараёнида қутқарувчиларнинг иш фаолияти, уларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишилди. Бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |