Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳоким ёрдамчилари малака оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш вазирлиги ҳамкорлигида Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” моно-марказида Тошкент вилояти айрим маҳаллаларида яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинар ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларнинг мавжуд ички имкониятларини ишга солувчи омиллар ва йўналишларни аниқлаш каби кўплаб масалалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари етакчи тадбиркорлар таклиф этаётган янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда самарали фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ўзаро тажриба алмашиш борасида келишиб олинди.  

Ўтган даврда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан “Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматларни рекламасини ташкил этиш”, “Овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш” ва “Тадбиркорлик ва бизнес асослари” мавзусида ташкил этилган ўқув-семинар машғулотларига 1 минг 562 нафар аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар жалб қилинган эди. Айнан ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилган навбатдаги малака ошириш жараёнлари келгусида ишсизликни камайтиришга хизмат қилади. 

– Ҳоким ёрдамчилари билан яқиндан танишиб, улар фаолиятида дуч келаётган муаммоларни ҳам ўргандик, – дейди Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби бўлим бошлиғи Бобурбек Ҳамроев, – Семинарда улар ўзларини қизиқтирган кўплаб маълумотларга эга бўлди. Бундан жуда хурсандмиз. Шунингдек, Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бир қатор ташкилотлар ҳамкорликда “Бўш иш ўринлар ярмаркаси” ўтказилди. Унда жами 40 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 320 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Ярмаркада жами 170 нафардан зиёд ишсиз фуқаролар қатнашиб, 37 нафарига ўзларини қизиқтирган касблари бўйича ўқишга йўлланмалар берилди, 32 нафари доимий ишга, 50 нафари тумандаги йирик тўқимачилик корхоналарига ишга жойлаштирилиши бўйича таклиф этилди. 5 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Шунингдек 30 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.  

– Бу каби тадбирлар аҳоли даромадлари ошишига сабаб бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оққўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Мирзоҳид Қолдибоев – Туманимиздаги ҳоким ёрдамчилари томонидан йил бошидан 1 май ҳолатига 145 нафар фуқарони турли соҳалар бўйича ишга жойлаштириб, уларнинг бандлиги таъминланган. Шу билан бирга, 92 нафар фуқароларга ўзлари танлаган йўналишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ёрдам берилган.  

14.05.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы