Самарқанд вилояти суди раиси ва вилоят маъмурий суди раиси Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида аҳоли билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.
Тадбирда, шунингдек, вилоят суди ҳамда жиноят, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судлари, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьялари иштирок этди.
Дастлаб вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунча берди.
Қабул жараёнида 67 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди, қолганлари бўйича аризалар қабул қилинди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабулда содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазо ўтаётган 59 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.
Шу ерда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва мурожаатлар қаноатлантирилди.
Жазодан озод қилинган ёки жазоси енгиллаштирилган фуқароларга мономарказда касб ўрганиш тавсия этилди. Ўқиш истагини билдирган уч нафар собиқ маҳкум ўзлари танлаган касб бўйича ўқишга жалб қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |