Тошкент вилоятидаги секторлар раҳбарлари, ўндан зиёд бошқарма ва ташкилот томонидан Бўка туманидаги аҳоли учун оммавий сайёр қабулда Бекобод, Оққўрғон, Пискент туманлари ва Бекобод шаҳридан келган мурожаатчилар ҳам қабул қилинди.
Ҳозир барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилган. Бироқ барча инсонлар ҳам ҳудуд марказига бориб, масъул ташкилот эшигини тақиллатишга имкон тополмайди. Шу туфайли жойларда ташкил этилаётган халқ билан мулоқотлар аслида жойлардаги муаммоларни ҳал этишда шак-шубҳасиз кутилган натижаларни бермоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ориф Бозоров томонидан 20 та мурожаат тингланди. Уларнинг аксарияти алимент, қарз ундириш ва бошқа турдаги ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этди. Мазкур мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Тошкент вилояти суди раиси Дилшод Тожибоев ва ҳудудлардаги судлар раислари эса 49 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг соҳага доир мурожаатларини қабул қилди. Уларнинг 15 таси жиноят, 22 таси фуқаролик, 5 таси иқтисодий ва 7 таси маъмурий иш бўйичадир.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, киритилган тақдимнома (илтимоснома)лар асосида 21 нафар маҳкум ўталмай қолган озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 11 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғига алмаштирилди.
Сайёр қабулда вилоят солиқ бошқармаси мутасаддиларига фуқаролардан 10 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 7 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди. Маълум муддат талаб қилинадиган масалалар тегишли идора ва ташкилотларга йўналтирилди.
Масалан, бўкалик Марям Йўлдошева коммунал тўловлардаги солиқ ҳисобланиши юзасидан имтиёзлар берилишини сўраб, ўз илтимосини билдирди. Ушбу фуқаронинг муаммоси масъуллар томонидан кўриб чиқилиб жойида бартараф этилди.
Сайёр қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |