Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Президент қарори ижрода ва назоратда

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётир.

Навоий вилоятида ҳам бу масала алоҳида назоратга олинган. Президентимизнинг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор. 2024 йилда 5 минг 372 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.  

– Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, вилоят акционерлик тижорат Халқ банки  ҳамкорлигида 1152 нафар хотин-қиз 60 соатлик “Тадбиркорлик ва бизнес асослари”, “Тикувчилик”, “Миллий ҳунармандчилик”, “Каштачилик” йўналишларида ўқитилди, – дейди вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Гулсанам Норова. – Бунда хотин-қизларга тадбиркорлик асослари, бошланғич сармоя, бизнес режа турлари, кредит қайтариш графиклари бўйича билим берилди. Хотин-қизларнинг 478 нафарига имтиёзли кредит, 149 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия ажратилди.  223 нафар аёллар ўзини ўзи банд қилган. 267 нафари мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилган. Қолган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Навбаҳор туманида иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, тадбиркорлик ва бизнес асослари йўналишлари бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан ташқари 34 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқитилмоқда.  

– Ҳозирги кунда туманда 4512 нафар хотин-қизлар пиллачилик билан шуғулланмоқда, – дейди туман оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гуллола Эргашева. – Хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, Қоровултепа ва Пахтакор маҳаллаларидаги пиллачилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун 40 соатлик  ўқув курси дастури ишлаб чиқилди.

Маълумотларга кўра, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор туманлари ҳамда Навоий шаҳардаги 2-секторга қарашли маҳаллалардаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож 86 нафар хотин-қизлар “Каштачилик мактаби” махсус ўқув курсларида ўқитилди. Уларнинг 51 нафарига уйда ўтирган ҳолда даромад топишлари учун касаначилик асосида йирик каштачи тадбиркор хотин-қизлар бириктирилди.  

05.06.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы