Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётир.
Навоий вилоятида ҳам бу масала алоҳида назоратга олинган. Президентимизнинг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор. 2024 йилда 5 минг 372 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
– Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, вилоят акционерлик тижорат Халқ банки ҳамкорлигида 1152 нафар хотин-қиз 60 соатлик “Тадбиркорлик ва бизнес асослари”, “Тикувчилик”, “Миллий ҳунармандчилик”, “Каштачилик” йўналишларида ўқитилди, – дейди вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Гулсанам Норова. – Бунда хотин-қизларга тадбиркорлик асослари, бошланғич сармоя, бизнес режа турлари, кредит қайтариш графиклари бўйича билим берилди. Хотин-қизларнинг 478 нафарига имтиёзли кредит, 149 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия ажратилди. 223 нафар аёллар ўзини ўзи банд қилган. 267 нафари мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилган. Қолган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Навбаҳор туманида иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, тадбиркорлик ва бизнес асослари йўналишлари бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан ташқари 34 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқитилмоқда.
– Ҳозирги кунда туманда 4512 нафар хотин-қизлар пиллачилик билан шуғулланмоқда, – дейди туман оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гуллола Эргашева. – Хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, Қоровултепа ва Пахтакор маҳаллаларидаги пиллачилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун 40 соатлик ўқув курси дастури ишлаб чиқилди.
Маълумотларга кўра, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор туманлари ҳамда Навоий шаҳардаги 2-секторга қарашли маҳаллалардаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож 86 нафар хотин-қизлар “Каштачилик мактаби” махсус ўқув курсларида ўқитилди. Уларнинг 51 нафарига уйда ўтирган ҳолда даромад топишлари учун касаначилик асосида йирик каштачи тадбиркор хотин-қизлар бириктирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |