Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари ташкил қилинди. Унда вилоят прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, Президент Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, Солиқ ҳамда Божхона бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.
Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, юзлаб аҳоли қабул давомида масъуллар билан ўз муаммоларини ҳал қилиш борасида суҳбатлашди. Уларнинг 50 нафари бевосита прокурор қабулида бўлди.
Жараёнда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 47 таси жойида ижобий ечим топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис иш юритувга қабул қилинди.
Сайёр қабулда Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари ҳам тадбиркорларнинг божхона соҳасига доир мурожаатларини кўриб чиқди. Мурожаатларнинг асосий қисмини божхона назорати ва расмийлаштируви, мавжуд тўловлардан озод қилиш, имтиёзлар йўналишига оид масалаларни ташкил этди.
Қабулда ички ишлар органларига оид мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов томонидан кўриб чиқилди. Жараёнда аҳолининг ИИО хизматига қайта тиклаш ва хизматга кириш, тергов, пробация хизмати, фуқароликни расмийлаштириш ва бошқа шу турдаги 30 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнида ва муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси мутасаддилари ҳам фуқаролар билан суҳбатда электр энергияси, ичимлик суви, болалар майдончасини қуриш, ички йўлларни таъмирлаш, даволанишга амалий ёрдам бериш, бандликни таъминлаш каби кўплаб масалаларни кўриб чиқди. Айрим масалалар бўйича шу ернинг ўзида қаноатлантирилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |