Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилда Бухоро вилояти аҳолисидан 35 мингтага яқин масалага оид мурожаат келиб тушган. Уларда асосан 18 ёшгача болалар нафақаси, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, алимент ундириш, даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш масалалари кўтарилган.
– Вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, –дейди Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – Хусусан, вилоят, туман ва шаҳар ташкилотлари томонидан кўриб чиқилган болалар нафақаси, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, алимент ундириш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатларнинг 13 минг 101 таси ижобий ҳал этилди. Вилоят, туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган 9 минг 899 та мурожаатнинг 6 минг 835 таси ижобий ҳал этилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича вилоятдаги мурожаатлар сони юқори бўлган маҳаллаларда секторлар ва республика ишчи гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил этилди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ташаббусига кўра аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида жорий йилнинг 7 июнь санасидан вилоят ҳокимининг телеграмбот канали ишга туширилди. Натижада Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони камайди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали билан ҳамкорликда вилоятда мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида энг кўп мурожаат тушган 20 та соҳа раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, умуман олганда Бухоро вилоятида ҳар бир масъул раҳбарнинг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати сифат жиҳатдан яхшиланмоқда.
– Қилинган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам бор, – дейди бош мутахассис Маъмур Раҳмонқулов. – Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, муаммоси ҳал этилмаганлиги натижасида 4 минг 990 та такрорий мурожаат келиб тушган. Бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 фоизга кўп.
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти бўйича 1 204 та масалага оид мурожаат келиб тушган. Улар асосан дафтарлар билан боғлиқ муаммолар, ҳоким ёрдамчисидан тикув машинаси олиш учун тавсиянома ва ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари масалаларидан иборат. Ҳоким ёрдамчиларининг хатти-ҳаракатлари бўйича йўлланган мурожаатлар аксарият ҳолларда, ҳоким ёрдамчилари қўпол муомалада бўлганлиги, кредит ажратиш ва ваколатига тааллуқли масаласини ҳал қилиб бермаганлигидан норози бўлиб йўлланган.
Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганиш ҳамда таҳлилларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 194 та тақдимнома, 77 та таклиф ҳамда Халқ депутатлари Кенгашларига 106 та ахборот киритилди. Киритилган ҳужжатларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 161 нафар ходими огоҳлантирилди, 53 нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан”, 4 нафар ходим ойлик иш ҳақидан жаримага интизомий жазо чоралари қўлланилди, 21 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 12 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.
Муаммо борки фуқаролар мурожаат қилади, аксарият фуқаролар дастлаб маҳаллага, туман раҳбарларига мурожаат қилади. Баъзи масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида фуқаролар ўз муаммолари билан Давлат раҳбарига ва юқори турувчи идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |