Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги ҳаракатлар давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 19 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш, ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишларни олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 1,1 мингдан зиёд масала бўйича мурожаат келиб тушган, уларнинг деярли 50 фоизга яқини қисқа муддатларда бартараф этилди.

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 13 та ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилди. Аниқланган 16 та муаммоли масала бўйича таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, ички йўллар асфальтлаштирилиб, 10 километрга яқини шағаллаштирилди. Хонадонларнинг электр таъминотини яхшилаш учун 1 та янги ТП ўрнатилиб, 3 таси таъмирланди, йўл бўйларига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

«Маҳалла еттиликлари» билан ҳамкорликда «Сайхунобод тажрибаси» асосида 5 та микролойиҳалар амалга оширилди, натижада 100 га яқин фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Президент Халқ қабулхонаси ва «маҳалла еттилиги» тавсияси билан «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» ҳамда «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари доирасида 73 нафар фуқарога 1.4 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ва микро қарзлар ажратиб берилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 509 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга манзилли ёрдам кўрсатилди. Хусусан, оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилмоқда, моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида 130 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар, 14 нафарига ногиронлик аравачалари етказилди, 39 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди.

Республика ишчи гуруҳ масъуллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида 59 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 50 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди, 10 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

08.08.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы