Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг август ойида "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" хуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган акция доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан уйма-уй юриш, сайёр қабуллар, “Адлия куни” ва “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари, меҳнат ярмаркалари, хотин-қизлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ташкил этилмоқда.
Маълумотларга кўра, акция доирасида шу пайтгача вилоятдаги адлия органлари томонидан хотин-қизлар учун 70 дан ортиқ оммавий сайёр қабул ташкил этилган. Бу тадбирларга 1400 нафардан ортиқ хотин-қиз жалб қилиниб, 195 нафар аёлнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланган. 420 нафардан ортиғига бирламчи ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 269 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилган. Иш юритувига қабул қилинган 114 та мурожаатнинг 44 таси қаноатлантирилган.
– Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда ижтимоий муносабатлар соҳасида юз бераётган барча янгиланиш жараёнлари муайян қийинчиликларсиз кечмайди, – дейди Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Сатторов. – Айниқса хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига ҳам йўл қўйилаётгани акция доирасидаги ўрганишлар ва келиб тушаётган мурожаатларда ўз аксини топмоқда. Масалан, мазкур акция давомида хотин-қизлар манфаатларига оид 1074 та қонунбузилиши аниқланди. Улар ижтимоий тўловлар, меҳнат ва бандлик, таълим, мулк ҳуқуқлари, банк-кредит, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга тегишли. Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли идораларга 18 та тақдимнома, 7 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф, 4 та даъво ариза, 4 та огоҳномалар киритилиб, натижада 267 та ҳужжат бекор қилинди. 1 нафар масъул интизомий, 5 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қўшработ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ишловчи фуқаро А.Чилманова шу йилнинг март ойида меҳнат таътилига чиққан бўлишига қарамай, шу пайтга қадар таътил пули тўлаб берилмаётган экан. Унинг адлияга мурожаатидан сўнг масала икки кунда ўз ечимини топди.
Қўшработ туманида бугунги кунда 69 минг нафардан ортиқ хотин-қиз истиқомат қилади. Туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тадбир ташкил этилиб, ҳудуд хотин-қизларининг мурожаатлари тингланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 200-сон буйруғига асосан мактабгача таълим муассасалари ходимлари бир йилда 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 360-моддаси, “Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун”нинг 6-моддасида ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиши кўрсатилган бўлса-да, тумандаги 33-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларидан туман санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бўлими тиббий кўрикдан ўтиш учун асоссиз равишда тўлов талаб қилган. Вазиятга туман адлия бўлимининг аралашуви билан бепул тиббий кўрик таъминланди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |