Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Минглаб оилаларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.

Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 78 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.

Президент Халқ қабулхонаси ҳамда қатор вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 4,2 мингдан зиёд масала бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 71 фоизга яқини бартараф этилди.

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 071 та ижтимоий соҳа объекти атрофлича ўрганилди. Аниқланган 691 та муаммоли масалалардан 352 таси тезкорлик билан бартараф этилди. Қолганлари бўйича таъмир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш учун 10 километр масофада асфальтлаштириш ва шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 36 та трансформатор пункти таъмирланди, 200 га яқин янги бетон устун ўрнатилди, 5,2 километр узунликдаги СИП кабеллар тортилди.

Газ таъминотини талаб даражасига келтириш учун 518 та ГРП таъмирланди, 7,4 километр газ тармоқлари янгидан тортилди, 5,5 мингга яқин хонадонга қўшимча суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш бўйича 400 та носозликлар жойида бартараф этилди.

Шу билан бир қаторда, кўп қаватли уйларнинг  том қисми,  фасади, ертўласи ва кириш йўлаклари, тунги ёритиш чироқлари таъмирланди.

«Маҳалла еттиликлари» билан ҳамкорликда «Сайхунобод тажрибаси» асосида 232 та микро лойиҳа амалга оширилди. Натижада 300 дан зиёд фуқаро доимий иш билан банд қилинди.

Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк вакиллари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида 311 нафар фуқарога 9,3 миллиард сўм, «Бизнесга биринчи қадам» лойиҳаси асосида 4,5 миллиардга яқин имтиёзли кредит ва микро қарзлар ажратиб берилди.

Бундан ташқари, «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда маҳаллаларнинг ички шароити ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 327 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиши таъминланди, 130 нафарининг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди, жамоатчилик асосида 243 нафари доимий ишга жойлаштирилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 2 мингга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 71 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони бепул асосда таъмирлаш ишлари бошланди, 343 нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилиб, 1 009 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва 564 нафарига бепул дори-дармонлар етказилди. Эҳтиёжманд беморлар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланди, ногиронлик аравачаси ва даволаниш учун ордерлар берилди.

«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган 300 га яқин фуқарога 458 миллион сўм миқдорида ёрдамлар ҳам кўрсатилди.

Оила муқаддас қўрғондир. Шу боис Республика ишчи гуруҳи масъуллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида 156 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 200 дан зиёд нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилиб, лозим бўлган фуқароларга тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.

Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

23.08.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы