Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Юз оила байрамни янги уйда нишонлайди

Байрам арафасида Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 100 нафар жиззахликларга янги уйларнинг калити ва уйга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Жиззах вилояти, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, секторлар ва мутасадди ташкилот, идоралар раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан самимий қутлаб, Президентимиз раҳбарлигида “Янги Ўзбекистон”ни барпо этишда барча жабҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, инсонлар яшаши учун қулай шароитлар яратиш борасида сўнгги 7 йил ичида аниқ давлат дастурлари доирасида мисли кўрилмаган, тарихий ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Жиззах вилоятида, аҳолининг уй-жойга муҳтож қатлами учун жами 15 мингдан ортиқ, шундан, 2528 таси якка тартибдаги ҳамда 382 таси кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

– Президентимизнинг жорий йил 8-9 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида мана шу “Оқтош ота” МФЙ ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ҳамда бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар қурилиб, имтиёзли ипотека кредитлари асосида аҳолига харид имкониятини яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунга мутаносиб равишда инфратузилма тармоқлари, мактаб, болалар боғчаси каби ижтимоий муассасалар қурилишини жадаллаштириш, савдо ва хизматларни, жумладан, йўл бўйида умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш муҳимлиги бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берган эди, – деди Эргаш Салиев ўз нутқида. – Шароф Рашидов туманининг бу ҳудуди адир ёнбағри, ундан деярли фойдаланилмас эди. Ҳозир 140 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудуддаги уйлар 9, 12 ва 16 қаватли бўлиб, бу ҳам Жиззах шароитида янгилик эканини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг жорий йилнинг 30 апрелидаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2024 йилда Жиззах вилоятида 118 та – 4500 хонадонли кўп қаватли уй-жой, шундан, “Янги Ўзбекистон” массивларида 29 та – 1456 хонадонли ва бошқа уй-жойга талаб юқори бўлган массивларда 89 та – 3044 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 51 та – 2009 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қоплаш, уларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, сўнгги 4 йилда 2184 нафар фуқаро уй-жой сотиб олиши учун 61 миллиард 600 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилди. Жумладан, жорий йилда 931 нафар фуқаро субсидия асосида уй-жой сотиб олиши учун рухсатномалар олган бўлиб, шундан бугунги кунга қадар 244 нафар(26 фоиз)ига субсидия маблағлари ажратилди. 

“Янги Ўзбекистон” массивлари 41 миллиард сўм давлат бюджети маблағи ҳисобидан 8 километр йўл, 5 километр ичимлик ва оқова сув тармоғи, 5,1 километр электр тармоғи ва 10 та трансформатор, 5,5 километр иссиқлик тармоғи ва 1 та қозонхона ҳамда 2,1 километр газ тармоғи билан таъминланди. 

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” МФЙдаги “Янги Ўзбекистон” массивида 1 та 1680 ўринли умумтаълим мактаби, 1 та “Ал-Хоразмий” номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 1 та 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та 200 қатновли поликлиника, давлат тест маркази, “Иннотехнопарк” ва кураш спорт саройи қурилиб янги шаҳарча барпо этилмоқда. 

– Мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида бизга ёш оила сифатида янги хонадоннинг калити топширилгани байрам туҳфаси бўлди, – дейди янги хонадонга кўчиб кирган Ўринбой Мусурмонқулов. – Уйланганман, 1 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Қурилиш фирмасида меҳнат қиламан. 2 хонали ушбу турар жойни ипотека имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига олдим. Уйда яшаш учун барча шароитлар мужассам. Ана шундай эзгу ишларни бошида турган муҳтарам Президентимиздан миннатдорман. 

Фуқароларга янги уйларни Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев топширди. 

01.09.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы