Президент ташаббуси – амалда
Президентимиз раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилоятида аниқ мақсадга йўналтирилган амалий ишлар бошланди.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига мувофиқ аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича юклатилган вазифалар ижросини муҳокама этди.
Йиғилишда бошқа туманлар ва Термиз шаҳри студиялари орқали ҳудудлардаги оилаларга бириктирилган мутасаддилар ҳам иштирок этди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш учун вилоятда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да турган 23 минг 300 оила 4 минг 700 дан ортиқ мутасаддига бириктирилиб, амалга оширадиган ишлари тушунтирилди. Камбағаллик даражаси нисбатан юқори бўлган Музработ тумани янги тизимни амалга оширишда намунали ҳудуд сифатида танлаб олинди ва ҳудудга вилоят идора, ташкилотларидан 174 нафар масъулга бириктириб берилди.
Тумандаги 25 минг 926 хонадондаги 33 минг 865 оилада 155 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Айни пайтда 9 минг 545 нафар киши ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб, 5 минг 296 оила “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”га киритилган. 4 минг 382 нафар ногиронлиги бўлган шахс, 11 нафар якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган, 127 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган шахс яшайди. 4 минг 181 нафар фуқаро вақтинча ишсизлар рўйхатига олинган.
Йиғилишда вилоят раҳбари мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланаётганини таъкидлаб, ҳар бир масъулнинг бу ишга алоҳида эътибор билан қарашини қайд этди. Бу борадаги ишлар натижадорлигини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш хусусида сўз юритди. Камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш, “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш каби янги ёндашувларни сифатли ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди. Барча даражадаги раҳбарларга бириктирилган оилалар билан ишлашга муҳим вазифа сифатида қараб, белгиланган ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |