Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабулларда муаммоларга ечим изланмоқда

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари айни пайтда туманлардаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва масъуллар кўмагида бартараф этиш мақсадида олис ҳудудларга бориб, “хонадонбай” тизимида аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишмоқда.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпўлатов ўтган ҳафтада Зарбдор туманида бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилган бўлса, куни кеча Арнасой туманидаги “Бахтли” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

4-сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларнинг эътиборга молик томони шундаки, Бекзод Ташпўлатов дастлаб мазкур маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашиб, ҳудуддаги вазият ҳақида суҳбатлашиб олади. Сўнгра сайёр қабул олдидан “хонадонбай” юриб, ижтимоий дафтарлар рўйхатида турувчи, кам таъминланган, эҳтиёжманд хонадонларга боради, шу хонадон оила аъзолари билан юзма-юз учрашади, уларнинг дарду ташвишлари, қийнаётган муаммоларини тинглайди, ўрганади. Ана шу ишлар якунига етгач, маҳалла биносида сайёр қабулда фуқаролар билан очиқ мулоқотга киришади. 

Бу галги Арнасой тумани, “Бахтли” МФЙ фуқаролари учун ўтказилган сайёр қабулда маҳалла аҳли томонидан – ичимлик суви, тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағлари олишда кўмаклашиш, кадастр ҳужжатлари чалкашликлари, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтишда дуч келинаётган муаммолар, мактаб ўқувчилари учун йўлак қуриб бериш, маҳалла қабристонини ободонлаштириш учун сув тармоғига уланиш, аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув олиб келиш каби ўнлаб масалалар кўтарилди. 

Кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, кўп вақтни ва катта маблағни талаб қилувчи муаммоларни ҳал этиш борасида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, ижросини мунтазам равишда назорат қилиб боришни вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўз зиммасига олди. 

– Йиллаб ўз ечимини кутиб ётган муаммоларни икки - уч кунда ҳал қилиб бераман, деб ёлғон гап билан халқни ишонтириб бўлмайди, – дейди Бекзод Ташпўлатов. – Ҳар бир мурожаатчининг кўтарган масалалсини аввал тубдан ўрганиш, уни бартараф этиш йўлларини аниқлаш, масала ечими билан шуғулланувчи мутасадди учун таъминот манбасини ҳам топиб бериш лозим. Ана шуларнинг ҳисобини олиб, кейин масала ҳал бўлиши бўйича ваъда берсак ярашади. 

Сайёр қабул якунида “Аёллар дафтари”га кирувчи ва банд бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бахтли” МФЙ биносида ташкил этилган қисқа муддатли тикувчилик курсини тамомлаган аёлларга сертифакатлар топширилди.

17.09.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы