Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 октябрда жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги ташаббуси туфайли хотин-қизлар масалалари бўйича янги иш тизим – ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят бўйича “Аёллар дафтари” жорий этилди.
Бу эса, икки нафар фарзанднинг онаси учқўрғонлик Башоратхон Бобоева сингари ишсиз ва даромадсиз аёллар учун ниҳоятда қўл келди.
Башоратхон Бобоева бундан бир йил муқаддам қўлда гулдай ҳунари бўлса-да, тикув машинаси ва оверлок олиш учун имконияти йўқлиги сабабли маҳалланинг хотин-қизлар масаласи бўйича фаолига мурожаат қилди.Унинг шарт-шароити, оилавий аҳволи ўрганилиб, "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилиб, у истагандек, замонавий тикув машинкаси, оверлок олиб берилди.
Бундан у жуда ҳам хурсанд. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган "Аёллар дафтари" туфайли у ўз хонадонида кўрпа ва кўрпача тикиш ишларини йўлга қўйди. Йил бошидан буён бичган, тиккан ва қавиган кўрпа ва кўрпачаларининг сон-саноғи йўқ. Қайси хонадонга борманг, у тиккан ва қавиган кўрпа ва кўрпачага кўзингиз тушади.
У яна бир- иккита шу турдаги тикув машинаси ва оверлок сотиб олиб, фаолиятини кенгайтирмоқчи. Унда ишлаш истаги бор шогирдлар эса Боёвут туманининг Учтўрғон маҳалласида кўп.
Боёвутда ишсиз, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш борасида манзилли дастур ишлаб чиқилиб, у асосда иш олиб бориляпти.
–Бу борада иш ташкил этиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида энг биринчи галда ишсиз ва даромадсиз хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, улар хоҳишлари ўрганиб чиқилди,–дейди туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Меҳринисо Эшонхонова. —Башоратхон сингари ҳунармандчилик йўналишида фаолият кўрсатмоқчи бўлган хотин-қизларга тикув машинаси ва оверлок, қандолатчилик йўналишда фаолият кўрсатмоқчи бўлганларга печь, маиший хизмат йўналишида фаолият кўрсатмоқчи бўлганларга маиший хизмат жиҳози ва ускуналар субсидия ва имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан олиб бериляпти. Бу эса, ишсиз аёлларнинг ишли, даромадсиз оилаларнинг даромадли бўлишига ҳисса қўшиши баробарида ушбу йўналишларда ўз фаолиятини бошлаган хотин-қизлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.
Бу ишларнинг самарасида Учтўрғонда бўлгани каби Анорзор маҳалласида ҳам ибратли ишлар йўлга қўйилди. Бунинг натижасида "Аёллар дафтари" да турган 86 нафар ишсиз ва даромадсиз хотин-қизнинг ишли ва касб ҳунарли бўлиши учун «Ишга марҳамат» мономарказ"ида ўқув ташкил этилиб, малакаси оширилди. Уларга 200 миллион сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машинаси, оверлок ва бошқа жиҳозлар олиб берилди.
– Энг қувонарлиси, маҳалламиз ҳудудида касаначилик асосида фаолият кўрсатаётган "Жасмина-Муслима ҳамкор" масъулияти чекланган жамиятида қўшимча иш ўрни яратилиб, "Аёллар дафтари" рўйхатида турган 15 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Бунинг учун тадбиркор Муслима Раҳбарқуловага раҳмат, –дейди "Анорзор" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Муҳайёхон Тошпўлатова.
МЧЖда касаначилик асосида иш юритиш баробарида тикиш-бичиш сирлари ўргатилаяпти. Иш ҳақи берилиб, оилаларининг бюджетига ҳисса қўшилмоқда.
Куни кеча ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида яна битта яхши ишга қўл урилди. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилаётган бир фарзандли ёлғиз аёл Зайнура Бобохонова хонадонида бўлиб, унга ўзи истагандек замонавий, энг сўнгги русумдаги тикув машинаси беришди.
–Онам вафот этган, отам қарамоғида яшасам-да тикувчилик сир- асрорини яхши биламан. Қўшимчасига "Ишга марҳамат" мономарказида ўқиб, ўз тажрибамни оширдим. Насиб қилса, ҳунармандчилик йўналишида ўз фаолиятимни бошлаб, уни кенгайтираман. Бу эса, оиламиз, фарзандим учун ниҳоятда муҳим,–дейди у.
Хуллас, Боёвутда "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган ишсиз ва даромадсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга қаратилган юмушлар тобора кенг қулоч ёймоқда. Бу эса уларнинг касб-ҳунарли, даромадли бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |