Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилишларича, 9 минг 988 ҳужжатсиз бола аниқланган ва уларнинг 7 минг 712 нафари ҳозирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган; никоҳсиз ноқонуний яшаб келган 10 минг 24 оила аниқланиб, уларнинг 6,5 мингга яқинида никоҳ расмийлаштирилган; 75 минг 242 нафар юртдошларимиз ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқи берилган.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари тизимида ўтказилган ўрганишлар мамлакатимиз демографик статистикасида катта хатолар борлигини кўрсатган. Юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамон туғилган чақалоқларини рўйхатдан ўтказиш, никоҳни расмийлаштиришга бефарқ қараб келмоқда. Маълум бўлишича, қайд этилмаган ҳужжатларнинг 90 фоизга яқини туғилиш ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномаларга тўғри келган.
Аммо юридик нуқтаи назардан мазкур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум қилади. Масалан, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаса, шу шахсни йўқ, деб ҳисобласа бўлади. Ахир гувоҳномасиз болани боғчага расмийлаштириб бўлмайди, мактабга бериб бўлмайди.
Бу каби камчиликлар аниқлангач, Давлат хизматлари марказлари ходимлари ва жойлардаги ФҲДЁ бўлими ходимлари уйма-уй юриб, муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилди.
Натижада 9 минг 988 ҳужжатсиз бола аниқланди. Уларнинг 7 минг 712 нафари ҳозирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлди. Қолганлари кўриб чиқилмоқда.
Зеро, Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, бирорта бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас. Туғилганликнинг қайд этилиши - бола ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир.
Қонуний никоҳсиз яшаб келган оилаларни ўрганиш натижасида 10 минг 24 шундай оила аниқланган. Кенг қамровли тадбирлар натижасида қарийб 6,5 мингга яқин оилада никоҳ расмийлаштирилган.
Бу жараёнда Давлат хизматлари марказлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шу каби муаммоларни бартараф этиш бўйича Давлат хизматлари агентлигининг 1148 рақамли ишонч телефони ҳам фаолият юритмоқда.
Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ўз вақтида қайд этилмаганлигини аниқлаш бўйича ўтказилаётган инвентаризация тадбирлари 2019 йил 1 июлга қадар давом этади.
Агентлик томонидан ўтказилаётган яна бир ижтимоий акция - ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларни қонунийлаштиришдир.
Давлат идоралари, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ваколатли органларнинг бепарволиги сабабли уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан, минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида уй-жойларни ноқонуний барпо этишган.
Ҳозирги кунда бу масала бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги туфайли аҳоли ўртасида бошқа ижтимоий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Чунки бу яшаб турган жойида рўйхатдан ўтиш, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келади.
Бу муаммонинг ечимини топиш мақсадида Президент фармони эълон қилинган. Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Шунга кўра, 2019 йил 1 майга қадар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки тегишли рухсатсиз қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди.
2019 йил 1 февралга қадар 75 минг 242 нафар юртдошимиз ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритди.
Мазкур акция 2019 йил 1 майга қадар давом этади.
Норгул Абдураимова, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |