Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Валиев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида “Аcharya” университетида сайёр қабул ташкил этди.
Тадбирда университет моддий-техник имкониятларини яхшилаш, бунда талабаларга зарур шарт-шароитни яратиш билан бирга, аҳоли орасида электр энергияси ва табиий газ таъминотини барқарор изга солиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалий кўргазма намойиш этилди.
Мутасаддилар иштирокида шу жойнинг ўзида, ижтимоий реестрда турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Бу жараёнда 16 та корхона ва ташкилот ўзининг 1834 та бўш-вакант иш ўрни билан қатнашди ва тадбирда 104 нафар ишсиз йигит-қиз ўзлари истаган ишга қабул қилинди.
Шу куни ярмарка доирасида ижтимоий муҳофазага олинган тоифадан 16 нафар аёл ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқароларга субсидия асосида замонавий тикув машинаси ва нон пишириш ускунаси тарқатилди. Қолаверса, кўргазмада иштирок этган қоракўлликлардан 23 нафарига уч ғилдиракли юк ташиш мотоцикли, мотокультиватор ва ўт майдалагич каби зарур дастгоҳ ва ускуналар имтиёзли кредит асосида расмийлаштириб берилди.
Таъкидлаш жоиз, Қоракўл туманида Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган “Аcharya” университети филиали очилганига бир йил тўлди. Шунга қарамай, мазкур хорижий таълим муассасасида ўқиш истагини билдирган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Университетда йигит-қизлар сунъий интеллект, маълумотлар фани, киберхавфсизлик, бизнес таҳлил ва бошқа йўналишлар бўйича мукаммал билим олиш имкониятига эга.
Шунингдек, асосий эътибор ахборот коммуникация технологиялари соҳасини ўргатишга қаратилган. Педагогларнинг 70 фоизи чет Ҳиндистондан келиб таълим бермоқда. Эндиликда маҳаллий ўқитувчилар эса Ҳиндистонга бориб малака ошириш имконига ҳам эга бўлмоқда.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун жойларда баркамол авлод вакиллари билан бевосита учрашувлар ўтказилмоқда.
Шундай учрашувда 20 нафарга яқин йигит-қиз иштирок этиб, ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни баён қилди. Жумладан, Ойсултон Абдуллаеванинг олийгоҳда ўқиши учун шартнома тўловини тўлашда амалий ёрдам бериладиган бўлди. Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг ишга кириш ҳақидаги мурожаати эса шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Туман пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 8 нафар ёшнинг сайёр суди ўтказилиб, шу жойнинг ўзида уларга берилган жазо муддати расман тугатилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |