Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳар бир мурожаатнинг амалий ечимларига эътибор қаратилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

Айни мақсадда республикамизнинг энг чекка ҳудудларида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Олий суд, ҳуқуқ-тартибот органлари, сетор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ва тегишли ташкилот масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ташкил этилган очиқ мулоқотлар давомида жами 64 мингга яқин аҳоли қабул қилиниб, 34 мингдан зиёдининг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 29 мингта ариза-шикоятлар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.

Қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми суд-ҳуқуқ, ички ишлар идоралари фаолияти, тадбиркорлик ва кредит ажратиш, газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, моддий ёрдам ва болалар нафақаси, соғлиқни сақлаш соҳаси, мактаб ва мактабгача таълим масалалари, бандликни таъминлаш каби қатор йўналишлар билан боғлиқ бўлди.

Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида мингдан зиёд фуқаро қабул қилинган.

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 61 нафар шахс жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан 14 та суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган. Шунингдек, юридик фактни тасдиқлаш ҳақидаги 2 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинган. Ажрашиш ёқасига келиб қолган бир нафар вояга етмаган фарзанди бўлган оилалар яраштирилган.

Бош прокурор ўринбосарлари томонидан биргина Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулларда 200 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди.  

Ўтган давр мобайнида келиб тушган аризалар асосида Мажбурий ижро бюроси аҳоли ҳуқуқлари тикланиши мақсадида ундирувчиларга 5 миллиард 190 миллион сўм, фуқароларга қарз ва зарар ундириш юзасидан эса 6 миллиард 264 миллион сўм пул маблағи ундириб берган.  

Бундан ташқари, компенсация ундириш билан боғлиқ мурожаатлар бўйича 4,2 миллиард сўм пул маблағлари қопланган.

Ички ишлар ўринбосарлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулларда 72 нафар фуқаронинг шикоят ва аризалари кўриб чиқилган.  

Мисол учун, 1998 йил Туркманистонда туғилган Асилбек Бозоров аввалги сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масаласида мурожаат қилган ва бу сафар унинг масаласи қаноатлантирилди.

Адлия вазири ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси,  Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сайёр қабуллар ўтказилиб, 278 нафар фуқаро қабул қилинган. Унда, хусусан, ер-жойни ижарага олиш, солиқ маъмурчилиги, кадастр ҳужжатларидаги хатоликлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга таклиф қилинаётган маҳсулотларга қўшимча қиймат солиғини қайта кўриб чиқиш сингари муаммолар эътибор марказида бўлган.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти иштирокидаги сайёр қабулларда эса 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Очиқ мулоқотлар давомида ер ости газ қувурларига эътибор бериш, янги хонадонларга замонавий ҳисоблагич ўрнатиш тартиби, қарздорлик масаласи, табиий газ босимини янада яхшилаш борасидаги кўплаб шикоятлар ўрганилган. Ҳар бир мурожаатнинг амалий ечимларига эътибор қаратилиб, ижобий жиҳатдан ҳал этилишига эришилган бўлса, баъзилари юзасидан белгиланган тартиб асосида тушунтиришлар берилган.

Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхоналари Маҳаллалар уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда аҳоли билан хонадонбай асосида мулоқот қилиш, “маҳалла еттилиги” ва жамоатчилик вакилларини бириктирган ҳолда муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож оилаларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли ишлар олиб борилган.

Жумладан, биргина Бухоро вилоятида ўрганишлар давомида 191 нафар фуқарога ижтимоий аҳволини яхшилаш учун 53 миллион сўм моддий ёрдам, 87 нафар фуқарога 1,4 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган. 38 нафар фуқаро эса ишга жойлаштирилган. 29 нафар ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ер майдонлари ажратилган бўлса, 24 нафар фуқарога даволаниши учун йўлланма берилган. 19 нафар фуқарога тикув машиналари ва 3 нафар фуқарога даволаниши учун 15,2 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилган.

Сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.

23.10.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы