Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар ва туман Халқ қабулхоналарига “Cobalt” автомашиналари топширилди.
Бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланиб, амалда ўзини тўла оқлади. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса янги босқични бошлаб берди.
Вилоят ҳокимлигининг кўмагида мунтазам равишда чекка ва олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш мақсадида шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари янги автомашиналар билан таъминланди.
Автомашиналарнинг топширилиш маросимида Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Маҳмудовалар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинганлигини алоҳида таъкидланди.
– Президентимиз томонидан маҳаллий давлат бошқаруви органлари хизматчилари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар учун қулай ва замонавий иш шароитларини яратиш, хизмат вазифаларини самарали бажаришларига яқиндан кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ қабулхонаси Фарғона туман бўлими мудири А.Ҳасанов. – Бизга кўрсатилаётган эътибор фаолиятимизни янада самарали олиб боришга чорлайди.
Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров(сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |