Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов Денов туманида сайёр қабул ўтказди.
Тумандаги “Фарғона“ маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган тадбирга вилоят ва туман ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоят ва туман Халқ қабулхонаси, тумандаги секторлар ва мутасадди ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Мамлакатимизда аҳоли дуч келаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали тизими яратилгани халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, осуда, фаровон турмуш кечиришида муҳим ўрин тутмоқда.
Жорий йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш жорий этилиб, давлат органларининг аҳоли билан ишлаш тизими янада соддалаштирилгани бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.
Сайёр қабулда аҳолининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, газ ва ичимлик суви таьминоти, уй-жой, тиббий хизмат, моддий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш каби муҳим масалалар билан боғлиқ кўплаб мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечимини топиш чоралари кўрилди.
– Тумандаги Буюк ипак йўли маҳалласидаги уйлардан бирида ижарада яшайман, – дейди фуқаро Ф.Ниёзова. – Шу уйда норасмий бола тарбияси билан шуғулланаман. Ҳозир 30 дан ортиқ бола тарбияси билан машғулман. Уларга рус ва инглиз тилларидан ҳам сабоқ бераяпман. Бу маҳалладаги ота-оналар қизиқишини оширмоқда. Бугунги қабулда вилоят ҳокимига уй-боғча очишда ёрдам сўраб, мурожаат этган эдим, масала ижобий ҳал этиладиган бўлди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Бундан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Шу куни фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган мурожаатларга муддат белгиланиб, масъуллар бириктирилди. Ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабул доирасида Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасининг мобиль давлат хизматлари кўрсатиш автобуси ҳам фуқароларнинг мушкулини осон қилишга кўмаклашди. Ўнга яқин мижозга рақамли имзо олиш, тадбиркорлик субьектини давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизматлар кўрсатилди. Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга мулк ҳуқуқини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.
– Туман марказидаги Жомий маҳалласида яшайман, – дейди А. Ўринбоев. – Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, савдо хизмати кўрсатишни мўлжаллаб юргандим. Бунинг учун ишни нимадан бошлашни ўйлаётгандим. Тасодифан бу ерга келиб қолдим. Бу масалада кимга мурожаат этишни сўраган эдим, тўғри йўл кўрсатишди. Мана, мобиль давлат хизмати кўрсатадиган автобуснинг ўзида мени якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишиб, фаолиятимни бошлаш учун тегишли гувоҳнома беришди. Ишим бир зумда ҳал этилганидан жуда мамнун бўлдим.
Холмўмин Маматрайимов, Жамшид Қўзимуродов (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |