Xалқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилиш раҳбарларимизнинг бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири.
Уйма-уй юриш, аҳоли билан яқин мулоқот қилиш асносида, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги, 4-сектор таркибига кирувчи Шаҳрисабз туманида ҳам қатор муаммолар, ечимини кутаётган масалалар борлиги аниқланди.
Уларга ечим топиш мақсадида, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шаҳрисабз тумани Мираки қишлоғида сайёр қабул ўтказди.
Унда вилоят, туман ташкилотлари мутасаддилари, 4-сектор ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида 21 нафар фуқародан 48 та турли мазмундаги муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Масалан, Шаҳрисабз тумани ”Полмон” маҳалла фуқаролар йиғини 49-уйда яшовчи фуқаро Илҳом Самадов ҳудуддаги 32-мактабни кенгайтириш, мавжуд мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш, қишлоқдаги трансформатор, сим ёғочларни янгилаш масаласида мурожаат қилди.
– Маҳалламизда иқтидорли болалар кўп, уларнинг санъатга меҳри бўлакча. – дейди Шаҳрисабз тумани Амур Темур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ойгул Муҳиддинова. – Биз эса ана шу истеъдодларини рўёбга чиқаришимиз керак. Агар маҳалламизда битта мусиқа мактаби очилса, фарзандларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, санъатнинг сирли оламига ошно қилишга яқиндан ёрдам берган бўларди.
Маълумотларга кўра, Шаҳрисабз тумани 4-сектор ҳудудида 15 минг 947 хонадон, 19 минг 396 та оила бўлиб, уларда 75 минг 211 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриш натижасида 117 та турли муаммо аниқланган.
– Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб муаммолар юзага чиқди, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қ.Маматисаев. – Баъзида аҳоли оддийгина муаммолар билан йиллар давомида овора бўлиб юради. Биз иложи борича муаммоларни аксариятини шу жойнинг ўзида ҳал қилишга ҳаракат қилдик.
Шунингдек ,тадбир давомида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари аҳоли хонадонларида ҳам бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан қилинаётган ишлар билан танишди. Фуқароларга томорқаларга ишлов бериш, унга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш долзарб масалалардан бири эканлиги тушунтирилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |