Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Ушбу жараён ҳар бир давлат ташкилотига қўшимча масъулият юклайди, ҳар бир раҳбарни халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.
Ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга мақбул ечим топиш, шунингдек, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида вилоятдаги шаҳар ва туманларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, 4-сектор томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят Давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида фуқаролардан 85 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 44 тасида кўрсатилган масалалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Ана шундай мурожаатлардан бири Қўқон шаҳридаги Қашқадарё кўчасида яшовчи Э.Каримовадан келиб тушган. Ушбу фуқаро онаси Л.Ғаффорова учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган. Мазкур ҳолат вилоят давлат солиқ бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ногиронлик аравачаси тақдим этилди.
Бундан ташқари, Данғара тумани “Тайпоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Эрқўзиева турмуш тарзи оғирлиги сабабли 3 нафар эгизак фарзандларини боқишда қийналаётганлиги учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаат ҳам кўриб чиқилиб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 41 тасида кўрсатилган масалалар қисқа фурсатларда ўз ечимини топиши учун тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга юборилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |