Мазкур сайёр учрашувда Ўзбекистон республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, Президент администрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Денов туманининг сектор раҳбарлари, вилоят ва туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
Қабул жараёнида аксарият фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, тоғли Сина қишлоғидан Сайёра Темирова оилавий шароити яхши эмаслиги ва ишлаш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб Сайёра Темирова ўзининг уйига яқин бўлган 14 қишлоқ врачлик пунктига ишга кирди. Масаласи бу қадар осон ҳал бўлган фуқаро хурсандлигини изҳор этишди.
Денов туман фуқароси Шодиев Қурбонали тақдир тақозоси билан оғир шароитга тушиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён жигар церрози билан оғрийди. У бугунги кунда турмуш ўртоғи учун дори-дармон олишда моддий қийинчиликка дуч келмоқда. Ушбу масала Денов туман ҳокими Б.Иботов ва Денов туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Й.Бўриев томонидан назоратга олиниб, унга моддий ёрдам ажратилди.
Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда Денов туманидаги “Дашти чинор” маҳалласи фуқароси Тўраев Шоҳруҳ тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов Тўраев Шоҳруҳга кредит ажратилиши бўйича кўсатма берди.
Шу жойнинг ўзида 4-сектор раҳбари – Денов туман Солиқ инспекцияси раҳбари Одил Ёқубов Шоҳруҳга тумандаги тижорат банки томонидан 28 миллион кредит расмийлаштириш учун тавсифнома расмийлаштирди.
Олти соат давом этган қабулда 186 та мурожаат эшитилди. Шундан 45 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган 55 фоиз мурожаатлар назоратга олинди.
ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |