Қоракўл тумани “Ваҳм” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти бундан салкам 50 йил илгари қурилган ва мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Бинонинг ҳолати ночор. Бу, ўз навбатида, тиббиёт ходимлари ва ташриф буюрувчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.
Маҳалла аҳли ушбу муаммо юзасидан турли даражадаги идора ва ташкилотларга мурожаат қилган. Аммо бирортасидан қониқарли жавоб бўлмаган.
Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев томонидан Қоракўл туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Матлаб Очилов мазкур муаммони ҳал этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати инобатга олинди. Қишлоқ врачлик пункти биноси маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига реконструкция қилинадиган бўлди. Шунингдек, ҳудуддаги экин ерларини сув билан таъминлайдиган Ваҳм ариғини таъмирлаш бўйича масъул идораларга топшириқ берилди.
Сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал бўлди.
“Чандиробод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси номидан мурожаат қилган фуқаро Нурёғди Жумаев ҳам қабулдан мамнун қайтди. У яшаётган ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти филиали фаолиятини янада яхшилаш, ижтимоий дорихона ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
Гулноза Тангриева – биринчи гуруҳ ногирони. Унинг уй-жой шароити яхшиланишга муҳтож. Муаммони ҳал этишга эса қурби етмайди. Вилоят ҳокими қабулига умид билан келган унинг онаси Малика опанинг кўнгли ёришди.
– Жуда хурсандман, – дейди онахон. – Қизимга шу йилнинг ўзида Қоракўл шаҳрида қуриладиган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира ажратиладиган бўлди. Уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилар экан. Бу биз учун катта мадад. Бунинг устига яқинда қизимга ҳокимлик томонидан замонавий тикув машинаси берилди.
Тадбир давомида вилоятнинг турли идора ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам фуқароларни қабул қилди. Уларга қонунчиликка асосан амалий ёрдам кўрсатилди. Умуман, сайёр қабулда электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, фермер хўжалиги фаолиятини кенгайтириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, сув таъминотини яхшилаш ҳамда бошқа кўплаб масалалар юзасидан 200 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари тингланди. Улар томонидан кўтарилган ва ечими муайян вақт талаб қиладиган қатор масалаларни ўрганиш бўйича тегишли бошқарма ва идораларга топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олинди.
Тадбир доирасида бепул тиббий кўрик ўтказилди. Ногиронлиги бўлган 14 фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Қабул доирасида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди.
Э.Ёдгоров, Т.Истатов (сурат) ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |