Фарғона вилоятида жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида 31 та қишлоқда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи 77 мингдан зиёд аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан, 73 километр пиёдалар йўлаги ва 46 километрлик ирригация тармоғини таъмирлаш, 63 минг квадрат метр дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш, 45 та қудуқ қазиш, 90 та чиқинди йиғиш маскани қуриш ишлари шулар жумласидандир. Дастурга киритилган қишлоқларда 3 минг 875 та тунги ёритиш устуни ўрнатиш ва уларга 275 километр электр тармоғи тортиш, 45 та бекат қуриш ва 25 дона янги автобус харид қилиш режалаштирилган. Cув таъминотини яхшилаш мақсадида 99 километр янги тармоқлар тортилиб, 3 та янги сув иншооти барпо этилади, 12 таси реконструкция қилинади. 31 та сув насоси ва 19 та сув минораси ўрнатилади, 16 таси таъмирланади.
Электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш учун 3 минг 196 дона таянч устун ўрнатилиб, 94 километрлик электр тармоғи таъмирланади, 37 та трансформатор янгисига алмаштирилади. 64 километрлик газ тармоғи жорий таъмирланади, аҳолига 1 минг 220 та суюлтирилган газ баллони етказиб берилади. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларда ҳам манзилли рўйхат ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилади.
– 2019 йилда “Янгиобод”, “Иштирхон” ва “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларига 18 миллиард 860 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган, – дейди Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчибой Боййигитов. – Бунинг натижасида 2 минг 245 та хонадонда яшовчи қарийб 10 минг аҳолининг яшаш шароити яхшиланади. Дастур доирасида 29 километр йўлларни таъмирлашга киришилди. Айни жараёнда 6 километрлик пиёдалар йўлаги, 4 та ирригация тармоғини таъмирлаш, 3 та суғориш қудуғи қазиш, 6 та чиқинди йиғиш шохобчаси барпо этиш ҳамда 5 минг квадрат метр дарахтзор ва гулзорлар яратиш жадал давом эттирилмоқда.
“Такалик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шоҳиста Жўраеванинг айтишича, туман марказидан 15 километр узоқда жойлашган ва 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуд қиёфаси кундан-кун чирой очмоқда. Дастур асосида маҳалла биноси бунёд этилди, кўча бўйларига манзарали дарахтлар, гуллар экилди, тунги чироқлар ўрнатилиб, эски таянч устунлар янгисига алмаштирилди. Хонадонларнинг ташқи фасади замонавий мезонлар асосида ўзгартирилди. Янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган 80 та янги уйнинг 15 таси ногиронлиги бор шахсларга ажратилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабгача таълим муассаcаси ҳам 2 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Болажонлар замонавий таълим-тарбия олиши учун зарур шароит яратилмоқда.
Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси жамоаси томонидан “Обод қишлоқ” дастури асосида шу кунгача Янгиобод маҳалласида 250 метр, Иштирхон маҳалласида 400 метр ва Такалик маҳалласида 720 метр йўлга шағал тўшаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан дастурга қўшимча равишда киритилган “Янгибўстон”, “Сувлиариқ” ва “Гастон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларга шағал тўшаш ва асфальт ётқизиш ишлари режалаштирилган.
Айни пайтда мазкур ҳудудлардаги мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий ва мукаммал таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари аниқ режа асосида давом эттирилаётир.
Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |