Аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Самарқанд вилоятида ҳудудий сайёр қабуллар ўтказди.
Республика Бош прокурори ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов бошчилигида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида ўтказилган қабулларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 370 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг 300 га яқин мурожаати қабул қилинди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 63 таси қабул чоғида ҳал этилди. Хусусан, 30 нафар ишсиз фуқаро ишга йўлланма олди. Ногиронлиги бўлган шахсларга 23 та ногиронлик аравачаси, 4 та эшитиш мосламаси берилди. 3 нафар фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди. Яна уч тадбиркорнинг кредит олиш билан боғлиқ ва бошқа муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.
– Маҳалламизда давлат-хусусий шерикчилик асосида 130 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуришда ёрдам сўраб, бир нечта ташкилотларга мурожаат қилдим, – дейди Ургут тумани Наврўз маҳалласида яшовчи Фазилат Алиқулова. – Бино учун томорқамиздан 28 сотих ер ҳам ажратдим, аммо кредит олишда 2017 йилдан буён қийналиб келардим. Бош прокурор ўринбосарининг қабулига келганимдан сўнг “Микрокредитбанк” вилоят филиали болалар боғчаси қуриш учун 1 миллиард 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратадиган бўлди.
Сайёр қабуллар давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалалар, суд қарорлари, суриштирув ва тергов фаолиятига оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |